19:12 / 28.09.2024
66

Аббосбек Файзуллаев дубль қайд этган ўйинда “ЦСКА” “Аҳмат”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Аббосбек Файзуллаев дубль қайд этган ўйинда “ЦСКА” “Аҳмат”ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Футбол бўйича Россия Премьер Лигасининг 10-тури доирасида “ЦСКА” “Аҳмат”га қарши баҳс олиб борди. Москва жамоаси рақиби устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Аббосбек Файзуллаев эса ўйинда дублни расмийлаштирди. 19 ва 50-дақиқаларда ўзбекистонлик футболчи голга муаллифлик қилди. Яна бир гол Хелвен ҳисобига ёзилди.

“ЦСКА” 17 очко билан мусобақа жадвалида 4-ўринда бормоқда.

РПЛ
10-тур

28 сентябрь, шанба

“ЦСКА” — “Аҳмат” 3:0
Голлар
: 1:0 – 19 Файзуллаев, 2:0 – 42 Хелвен, 3:0 – 50 Файзуллаев.
“ЦСКА”: Акинфеев, Мойзес, Виллиан, Дивеев, Круговой (Койта, 84), Хелвен, Обляков, Кисляк, Файзуллаев (Гайич, 84), Жемалетдинов (Мусаев, 4), Гуарирапа (Здъэлар, 65).
“Аҳмат”: Шелия, Тодорович, Жиров, Шатара, Адамов (Ловат, 57), Самородов (Исмаэл, 84), Швес (Камилов, 46), Камило, Садулаев, Луна Диале (Уткин, 62), Фелиппе Кардозо (Ковачев, 57).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Аббосбек Файзуллаев дубль қайд этган ўйинда “ЦСКА” “Аҳмат”ни йирик ҳисобда мағлуб этди