Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган “Бунёдкор” - “Насаф” (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Бугунги ўйинда ғалабани истагандик. Биринчи голдан хотиржамликни йўқотдик. Аслида биринчи бўлимда жуда яхши ҳаракат қилгандик. Иккинчи бўлимда ҳам ҳаракатларимиз ёмонмас эди. Вазиятлар яратдик, бироқ иккинчи бўлимда ҳаракатларимиз сустлашди ва очко йўқотдик.
Таркибдаги ротацияларни “Насаф”ни олдинда кутиб турган ўйинлардан келиб чиқиб амалга оширдик. Балки ўйин давомида футболчиларда ҳам шунақа кайфият кузатилгандир. ОЧЛдаги рақибимиз кучли жамоа, лекин биз ҳам кучсиз эмасмиз, ғалаба учун ҳаракат қиламиз.
- Кувайт жамоасига қарши ўйинда жамоа Суперлигада ОКМК билан ўйинни кўзлаб ҳаракат қилгандек кўринди. Шу ҳақида фикрингиз қандай?
- Суперлигадаги вазифамиз маълум, биз мақсад йўлида ҳаракат қилаяпмиз. Қувайт жамоаси ҳам кучсиз эмасди, ўз чемпионатида ушбу мавсумда мағлуб бўлмаган пешқадам клуб. “Бунёдкор” жамоаси биздаги ўйин сусайишидан келиб чиқиб, муваффақиятли ҳаракат қилди. Ҳисоб 2:0 бўлганида хотиржамликка берилдик, яна ҳимояда баъзи хатоликларга йўл қўйдик. Масалан Темурхўжа гол урган вазиятда бизнинг 5 нафар футболчимиз рақибга имконият бериб қўйди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Ким Чен Ин Ғарбни Украинадан Россияга қарши фойдаланганликда айблади