33
U-20 Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон терма жамоаси Баҳрайнни ҳам йирик ҳисобда мағлуб этди
Бугун U-20 Осиё Кубоги саралаши доирасидаги сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади. Фарҳод Нишонов бошқарувидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мазкур саралаш турнирини 100 % лик кўрсаткич билан тугатадиган бўлди.
Бироз аввал якунига етган Баҳрайннга қарши ўйинда вакилларимиз йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Нурлан Ибраимов дублга эришган бўлса, Дилшод Абдуллаев, Муҳаммадали Ўринбоев ва Далер Туҳсановлар ҳам ўз ҳисобларига биттадан гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлишди.
Ўзбекистон — Баҳрайн 5:0
Голлар: Дилшод Абдуллаев (26), Муҳаммадали Ўринбоев (61), Нурлан Ибраимов (80, 86), Далер Тухсанов (89)
Ўзбекистон: 21. Самандар Муратбаев, 2. Саидхон Ҳамидов, 4. Ғиёсжон Ризакулов, 5. Азизбек Тулкунбеков, 6. Равшан Ҳайруллаев, 9. Саидумархон Саиднуруллаев, 10. Муҳаммадали Ўринбоев, 15. Асилбек Жумаев, 19. Рустамбек Фомин, 20. Дилшод Абдуллаев, 22. Лазизбек Мирзаев.
Захира: 1. Ҳусниддин Неъматов, 12. Муҳаммадюсуф Собиров, 3. Мейирбек Режабалиев, 7. Далер Тухсанов, 8. Амирбек Саидов, 11. Муроджон Комилов, 13. Беҳруз Жуматов, 14. Нурлан Ибраимов, 16. Муҳаммадали Реимов, 17. Оллоберган Каримов, 18. Наримонжон Аҳмаджонов, 23. Абдуғафур Ҳайдаров.
Четлатиш: Баҳрайн дарвозабони (66)
Жамоамиз ушбу ғалаба орқали U-20 Осиё кубогига саралаш босқичининг "B" гуруҳида 100%лик натижа қайд этиб биринчи ўринни эгаллаган ҳолда, қитъа биринчилигига йўлланмани қўлга киритди. Ўзбекистон Баҳрайнга қадар гуруҳда Камбоджа (7:0), Непал (6:0) ва Хитой Тайпейи (3:1) жамоаларидан устун келганди.
Энди ёшларимиз келаси йили Хитой мамлакати мезбонлик қиладиган Осиё Кубогига тайёргарликни аввалдан белгиланган режа асосида давом эттиради. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Ким Чен Ин Ғарбни Украинадан Россияга қарши фойдаланганликда айблади