Криштиану Роналду жаҳон футболида тўпурарлик рекордларини янгилашни давом эттиради. 39 ёшли ҳужумчи профессионал фаолиятини тўхтатиш ҳақида ўйлаётгани ҳам йўқ. Таниқли инсайдер Николо Скиранинг маълум қилишича, Роналду “Ан-Наср” билан ҳамкорлигини узайтирадиган бўлди.
Айни пайтда томонлар 2025 йилнинг ёзида тугайдиган шартномни узайтириш учун музокара бошлаган.
Роналду 2026 йили бўладиган жаҳон чемпионатида иштирок этмоқчи. Шу боис, унга мунтазам ўйин амалиёти керак бўлади. Рекордларни уришни яхши кўрадиган португалиялик юлдуз мундиалда иштирок этса, олтита жаҳон чемпионатида тўп тепган ягона футболчига айланади.
Бундан ташқари, Роналду расмий учрашувлардаги умумий голлари сонини мингтага етказиб қўйишни режа қилган. Ҳозир унинг ҳисобида 903 та гол бор. Ва унинг ҳар бир киритган тўпи янги рекорд сифатида қайд этилаверади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Ким Чен Ин Ғарбни Украинадан Россияга қарши фойдаланганликда айблади