
Фото: “ЎФА”
Ўзбекистон U-20 жамоаси Осиё Кубоги саралашдаги барча ўйинларда ғалаба қозонди ва 12 очко билан мусобақанинг финал босқичига йўл олди.
Фарҳод Нишонов шогирдлари сўнгги турда Баҳрайн дарвозасига 5 та гол урди. 4 та турда Ўзбекистон жамоаси 21 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва бир бора ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди.

Фото: Wikipedia
Иккинчи ўриндаги Камбоджа ва Баҳрайн жамоалари 6 очко тўплади. Непал жамоаси уч очко билан 4-ўринни олди. Хитой Тайпейи барча ўйинларда мағлуб бўлди. Ушбу гуруҳдаги Ўзбекистондан бошқа барча жамоа мусобақанинг финал босқичига чиқа олмади.
Осиё Кубоги U-20 саралаши
B гуруҳи
29 сентябрь, якшанба
Ўзбекистон — Баҳрайн 5:0
Голлар: 1:0 — Дилшод Абдуллаев (25), 2:0 — Муҳаммадали Ўринбоев (61), 3:0 — Нурлан (80) Ибраимов, 4:0 — (86), 5:0 — Далер Тухсанов (89).
Ўзбекистон: Самандар Муратбаев, Саидхон Ҳамидов, Ғиёс Ризақулов, Азиз Тўлқинбеков, Равшан Хайруллаев, Саидумар Саиднуруллаев, Муҳаммадали Ўринбоев, Асилбек Жумаев, Рустам Фомин, Дилшод Абдуллаев, Лазиз Мирзаев.
Захира: 1. Ҳусниддин Неъматов, 12. Муҳаммадюсуф Собиров, 3. Мейирбек Режабалиев, 7. Далер Тухсанов, 8. Амирбек Саидов, 11. Муроджон Комилов, 13. Беҳруз Жуматов, 14. Нурлан Ибраимов, 16. Муҳаммадали Реимов, 17. Оллоберган Каримов, 18. Наримонжон Аҳмаджонов, 23. Абдуғафур Ҳайдаров.
Четлатиш: Баҳрайн дарвозабони (66) «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар