
Футзал бўйича Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Пауло Рикардо Кака ЖЧ-2024 1/4 финали доирасидаги Аргентинага қарши ўйин (1:6) ҳақида фикр билдирди.
"Ўйлайманки, биз бугун ҳаракатимизга яраша натижага эришдик. Аргентина жуда тартибли ва яхши ўйнади.
Футзалда ҳаёт шундай – бугун сен зўрсан, уч кундан кейин эса йўқ. Мағлубиятни бутунлай ўзим бўйнимга оламан, чунки жамоани ўйинга тўғри тайёрлай олмадим, ўйинчиларга тўғри ёндашув ва сўз топа олмадим.
Менимча, бу жамоамизнинг энг ёмон ўйинларидан бири бўлди, буни жамоа бош мураббийи сифатида тан оламан. Мухлисларимиз умидларини оқлай олмадик. Биз ишлашда давом этамиз, ҳаёт бу билан тўхтаб қолмайди.
Футболчилар индивидуал хатога йўл қўйишмади. Шогирдларим шундай ўйин кўрсатишгани учун мен танқидларга лойиқман. Футболзалчиларда айб йўқ, мен лидерман ва буларнинг барчасига мен жавобгарман. Бизнинг менталитетимиз бу турнирда ғалаба қозонишга тайёр эмасди", – деди Кака. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар