Бу йилги Ўзбекистон Кубоги финалига ҳар қачонгидан ҳам қизиқиш катта. Боиси, Кубокни қўлга киритиш учун водийнинг икки жамоаси кураш олиб боради. Анчадан бери Кубок финалида водий дербисини кўрмагандик. Бу сафаргиси эса чиндан ҳам бошқача руҳда ўтади.
“Навбаҳор” – “Андижон” учрашувига қизиқиш шу қадар каттаки, ҳатто, бошқа юртларда ҳам ушбу бўлажак финалга эътибор қаратишган.
Жумладан, Россия футболининг тирик афсоналаридан бири Сергей Юран ҳам Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтадиган Кубок финалидан хабардор.
55 ёшли тажрибали мутахассис “Андижон” матбуот хизматига бўлажак финал олдидан қуйидагиларни айтди:
“Финалда катта масъулият бўйинга тушади. Клуб бундай пайтда мухлислар қаршисида масъулияти катталигини ҳис қилади. Чунки ишқибозлар фақат ғалабани кутишади. Буни ўйин пайтида майдонда ҳам унутмаслик керак!
Шуни алоҳида айтмоқчиманки, финалдаги иккала жамоага беллашувни жароҳатларсиз ўтказиб олишларини тилайман! Агар имкон бўлганида финални кўргани борардим”. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Илон Маск: Европа ўлмоқда!