21:02 / 02.10.2024
3

ОЧЛ-2. “Насаф” БАА клубига қарши баҳснинг сўнгги дақиқаларида иккита гол уриб, ғалабани илиб кетди

ОЧЛ-2. “Насаф” БАА клубига қарши баҳснинг сўнгги дақиқаларида иккита гол уриб, ғалабани илиб кетди
Фото: “Насаф”
Футбол бўйича ОЧЛ-2 турнирининг 2-туридан ўрин олган ўйин 2 октябрь, чоршанба куни бўлиб ўтди.

“Насаф” ўзида “Шабоб ал Аҳли”ни қабул қилди. Учрашувнинг 19-дақиқасида Матеусао ҳисобни очди. Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунланди.

Иккинчи бўлимда қаршиликлар фаолроқ ҳаракат қилди ва 83-дақиқага келиб, мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди. Зоран Марушич гол муаллифига айланди. 90+2-дақиқада эса Марушич яна бир бор дарвозани ишғол этди ва “Насаф”га ғалаба келтирди.

Рўзиқул Бердиев жамоаси илк турда “Кувайт” билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этганди.

ОЧЛ-2
2-тур баҳси

2 октябрь, чоршанба

“Насаф” – “Шабоб ал Аҳли” 2:1
Голлар
: 0:1 — 19 Матеусао, 1:1 — 83 Марушич, 2:1 — 90+2 Марушич

“Насаф”: 35. Абдувоҳид Неъматов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Акмал Мозговой (88. Марко Станоевич, 72) 8. Зафармурод Абдирахматов, 9. Жавоҳир Сидиқов (10. Бобир Абдихолиқов,72), 19. Стефан Чолович (3. Шоҳжаҳон Султонмуродов, 46), 22. Игор Голбан (4. Дилшоджон Комилов, 46), 32. Зоран Марушич, 34. Шерзод Насруллаев, 70. Жамбули Жигаури (14. Шароф Муҳитдинов,46), 77. Ойбек Бозоров.

“Шабоб ал Аҳли”: 12. Ҳассан Ҳамза Алмаазми, 2. Яго Азведо Сантос, 5. Волид Аббос, 50. Саид Сулаймон Мубарак, 7. Абдулла Ҳариб (10. Федерико Картабиа, 85), 8. Гастон Суарес, 9. Мунас Даббур (77. Гилерме Гонсаллес, 74), 19. Матеусао, 26. Эид Ҳамис (16. Рикельме Эрнандес, 60), 57. Юри Сезар Сильва (11. Яҳё Ал Гассани, 60), 66. Саид Иззатуллоҳи (80. Брено Каскардо 60).

Огоҳлантириш: Эид Ҳамис (43), Дилшод Комилов (62), Ғолиб Ғайбуллаев (80), Ҳариб Сухаил (81), Зоран Марушич (84).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ОЧЛ-2. “Насаф” БАА клубига қарши баҳснинг сўнгги дақиқаларида иккита гол уриб, ғалабани илиб кетди
ePN