
Германия терма жамоаси ва Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Антонио Рюдигер “Манчестер Сити”нинг норвегиялик марказий ҳужумчиси Эрлинг Холандни тўхтата оладиган футболчилар номини айтди.
“Эрлинг – кучли футболчи, ҳақиқий машина. Уни тўхтатиш жуда қийин. Айрим замонавий ҳимоячилар унга қарши тура олади. Фикримча ҳозирги пайтда Холандни тўхтата оладиган фақат учта ҳимоячи бор: Салиба, ван Дейк ва мен”, - деди германиялик футболчи Cope нашрига берган интервьюсида.
24 ёшли футболчи жорий мавсум Англия Премьер-лигасида олтита ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини ўн марта ишғол қилишга эришди. Эрлинг айни пайтда дунёдаги энг қиммат футболчи ҳисобланади. Унинг бозор қиймати 200 миллион еврони ташкил қилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар