21:56 / 05.10.2024
49

"Андижон" бош мураббийи: "Мулислар бўлмаганда, бугун бундай ғалаба бўлмас эди"

"Андижон" бош мураббийи: "Мулислар бўлмаганда, бугун бундай ғалаба бўлмас эди"
"Андижон" Ўзбекистон кубоги финалида "Навбаҳор"ни мағлуб қилиб, ўз тарихида илк бора совринни қўлга киритди. Ўйиндан кейин Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди:

- Жуда ҳам бахтлиман. Шогирдларимни майдонда жанг қилгани учун ташаккур. Ишқибозларимиз бўлмаганда, бугун бундай ғалаба бўлмас эди.

"Андижон" учун қайси воқеа ўйинни буриб юбориш нуқтаси бўлди?
- Кеча кучли ва кучсиз томонларимизни яхши билар эдик. Биринчи ўтказиб юборган голимиз режамизга салбий таъсир қилди. Камида 70 дақиқага қадар тенгликни ушлаб турмоқчи эдик. Асосий вақт тугагач, пенальти учун ўйнамоқчи эмас эдик. Биз 3 та стандартдан гол урдик, аммо ғолиблар муҳокама қилинмайди.

Ғалабани кимга бағишлайсиз?
- 15 йилдан бери Ўзбекистонда ишлайман. Бу ғалабани Андижон футболига бағишлайман. Менга бу жамоани бошқариш имконияти берилди. Бизни ҳомийларимиз ва вилоят ҳокимига ташаккур. Ғалабани айнан Андижон вилоятига бағишлайман.

Бугун омад келдими?
- Футболда омад бўлмайди. Меҳнат ортидан келади ҳаммаси. Бу ғалаба бизни қандай ҳолатга олиб чиққанини яхши биламиз. Бугун нишонлаймиз холос, икки кундан кейин "Сурхон" билан ўртоқлик ўйинида тушамиз. Узоқ хурсанд бўлишга ҳозир вақт йўқ.

Бугунги учрашув энг муҳим баҳсми?
- Мен учун тарихий ўйин. Бу мени биринчи илк катта ғалабам. Энди фахрланишга лойиқ нарсага эга бўлдим. 15 йиллик меҳнатим самараси борлигидан хурсандман.

Бу йилни энг яхши ўйинимиди?
- Тўғриси, ич ичимдан ҳаммаси яхши бўлишини ҳис қилдим. Ҳозир эмоцияда тактика ҳақида нимадир дейиш қийин. Биз ўзгаришлар ёрдамида ўйинни бурдик. Бугун йигитлар олдида иштиёқ учун шляпамни ечаман.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Андижон" бош мураббийи: "Мулислар бўлмаганда, бугун бундай ғалаба бўлмас эди"