22:15 / 05.10.2024
50

Сергей Лушан: "Бундан ортиқ ҳеч нарса қила олмас эдик"

Сергей Лушан: "Бундан ортиқ ҳеч нарса қила олмас эдик"
Ўзбекистон кубоги финалида "Навбаҳор" клуби "Андижон"га сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига мағлуб бўлди. Учрашувдан кейин матбуот анжуманида жамоа бош мураббийи Сергей Лушан иштирок этди.

"Навбаҳор"га бугун ғалабани ушлаб қолишга нима етишмади?
- Концентрация. Бундай зарбаларни мингтасидан биттаси киради. Иккита стандартдан урилган голлар бу қўпол хато бўлди. Персонал ўйнашдаги хатолар қимматга тушди.

Пенальтиларга нега жамоа тайёргарлик кўрди?
- Албатта, бу доим кубок ўйинидан олдин бўладиган ҳолат. Барча бунга тайёрланади. Бу нормал ҳолат.

"Навбаҳор"ни ўйинидан қониқдингизми?
- 99 фоиз. Йигитлар биз сўраган нарсани қилиб беришди. Муаммоларимиз бор эканлигини билдик. Улар яхши ўйнашди. Айниқса марказий ҳимоячилари. Бундан ортиқ ҳеч нарса қила олмас эдик. Менда ҳеч кимга эътироз йўқ.

Раҳбарият сизга ишонишда давом этадими?
- Бу савол менга эмас. Буни раҳбарият ҳал қилади.

Ҳомяковга ютқаздингизми?
- Ҳа, ҳақли равишда енгилдик. Ким гол урса, шу ғолиб бўладиган ўйин эди. Нима бўлганда ҳам мен ҳозир сизга буни тушунтира олмайман.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сергей Лушан: "Бундан ортиқ ҳеч нарса қила олмас эдик"