
"Барселона"нинг собиқ бош мураббийи Хави Эрнандес "Манчестер Юнайтед" бош мураббийлигига номзодлардан бири. Манкунианликлар раҳбарияти амалдаги бош мураббий Эрик тен Хаг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган мутахассисни қидирмоқда. Боиси нидерландиялик мураббий тез орада ишдан бўшатилиши мумкин.
Managing Barca нашри тарқатган хабарга кўра, Хави "қизил иблислар"нинг асосий рўйхатига киритилган. Манбанинг ёзишича, "Манчестер Юнайтед"нинг хўжайинларидан бири Жим Рэтклифф испаниялик мутахассисни яхши кўради ва агар жамоанинг ҳозирги мураббийи ишдан бўшатилса, ушбу лавозимга айнан Хавини ўтишга кўндиришга ҳаракат қилади.
Хави Эрнандес бундан аввал "Барселона"да ишлаган ва ўтган мавсум якунида истеъфога чиқарилган.
"Манчестер Юнайтед" ортда қолган 6 турда 7 очко жамғарди ва мусобақа жадвалида 14-ўринда бормоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.