"Шарлотта" клубининг собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда "Кортрейк"да ўйнаётган Брехт Дежагере "Интер Майами" клуби ва Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди.
“Финал ҳуштаги янграганидан сўнг, мен ундан қаерда ўзини яхши ҳис қилаётганини сўрадим - Майамидами ёки Францияда. У ҳайрон бўлди. “Тулуза” футболчиси бўлганимда “Парк де Пренс”да унга қарши ўйнаганимни эсладим. Лео мени эсламади... лекин мен учун ўшанда у амалга ошган болалик орзуси эди.
Месси ҳар доим менинг севимли футболчим бўлган! У билан учрашиш ақл бовар қилмайдиган нарса эди... Ва ўша куни у менга ПСЖда ўзини ёмон ҳис қилганини айтди. Чунки аввалига парижликлар уни яхши қабул қилишган бўлса, Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсизликдан сўнг, мухлислар ҳар гал тўпга тегинишида ҳуштакбозлик қила бошлашди ва у бундан тез чарчади.
Ўша куни уни бир неча марта йиқитганман. Шунинг учун ўйиндан сўнг унинг футболкасини сўрашга журъат эта олмадим: ҳар сафар 100 га яқин одам ундан футболка сўраса, у бундан чарчаган бўлса керак...”, - деди Дежагер.
Месси 2023 йилда айнан ПСЖдан “Интер Майами”га ўтган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...