Фото: “ПФЛ”
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган ўйин 6 октябрь куни бўлиб ўтди. Унда “Пахтакор” Самарқанднинг “Динамо” клубини қабул қилди. “Жар” стадионида бўлиб ўтган учрашувда Тошкент клуби ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 9-дақиқасида Драган Черан ҳисобни очди. Қанотдан етказиб берилган тўпни дарвозага йўллаган Черан мўлжалда адашмади. Дуглас Майкон 18-дақиқа ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлимда Самарқанд клуби ҳимоячиси қўл билан ўйнади деб топган ҳакам 11 метрлик нуқтан кўрсатди. Черан иккинчи голни Самарқанд дарвозасига жойлаб қўйди. Душан Мийич 55-дақиқада Назаров дарвозасига зарба йўллади. Тўп “Пахтакор” футболчиларига тегиб дарвозадан жой олди — 2:2.
70-дақиқада “Пахтакор” клуби ҳужумга ўтди. Тўп узатилаётган Самарқанд футболчиси қўлини танасига яширишга ҳаракат қилди, аммо ҳакам бу сафар ҳам пенальти бор деб ҳисоблади. Нуқтага яқинлашган Черан туғилган кунида хет-трикка эришди ва тўпни уйга олиб кетиш ҳуқуқига эга бўлди.
Қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнгида “Пахтакор” футболчиси Диёр Холматов якуний ҳисоб 4:2 бўлишини таъминлади. Шу тариқа “Пахтакор” Тошкентда ғалаба қозонди.
"Пахтакор" – "Динамо" 4:2
Гол: 9 - Драган Черан (Умар Адҳамзода), 18 - Майкон Дуглас Да Силва Нерис, 42 - Драган Черан, 55 - Душан Мийич, 72 - Драган Черан, 90+ 5- Диёр Ҳолматов
Тошкент. "Жар" стадиони
"Пахтакор": 12. Владимир Назаров, 3. Шаҳзод Азмиддинов, 4. Абдулла Абдуллаев, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Ҳожиакбар Алижонов, 8. Диёр Ҳолматов, 10. Драган Черан (с) ( 6. Муҳаммадали Ўринбоев,90), 17. Достонбек Ҳамдамов (99. Улуғбек Ҳошимов.64), 22. Умар Адҳамзода (2. Беҳрузбек Асқаров, 74), 27. Сардор Собирхўжаев (15. Диёрбек Ортиқбоев, 90), 30. Отабек Жўрақўзиев ( 11. Пўлатхўжа Холдорхонов, 74).
Захира: 35. Павел Павлюченка,31. Муҳаммадали Усмонов, 55. Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77. Дилшод Саитов.
"Динамо": 13. Равшанбек Ягудин, 3. Улуғбек Абдуллаев, 4. Муҳаммадали Турсунов (77. Воҳиджон Оқбўтаев.46), 6. Жаҳонгир Ўрозов, 7. Францис Нарх (14. Баходир Насимов, 69)11. Маркос Кайк Мораис Де Оливейра (8. Ҳислат Ҳалилов, 46), 17. Салим Мустафоев (с), 20. Журани Франциско Феррейра, 21. Анваржон Ҳожимирзаев (9. Ҳумоюнмирзо Иминов, 79), 44. Душан Мийич (22. Санжар Шоаҳмедов, 79), 70. Майкон Дуглас Да Силва Нерис.
Захира: 1. Фарҳод Раҳматов, 18. Дилшод Раҳматуллаев, 30. Абубакир Мўйдинов, 37. Фирдавс Абдураҳмонов.
Огоҳлантириш: 50 - Умар Адҳамзода
Фото: “ПФЛ”
Ушбу ғалабадан сўнг “Пахтакор” ҳисобидаги очколар сони 35 тага етди ва “Суғдиёна” клубига етиб олди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...