20:02 / 06.10.2024
9

Даниэль Карвахалнинг ташхиси даҳшатли бўлиб чиқди

Даниэль Карвахалнинг ташхиси даҳшатли бўлиб чиқди
Испания чемпионатининг тўққизинчи туридан ўрин олган “Реал” ва “Вильярреал” учрашуви якунланиши арафасида мезбонлар сардори Даниэль Кавахаль рақиб футболчиси Йереми Пино билан курашда жароҳат олганди.

Тажрибали футболчини тиббиёт ходимлари майдондан замбилда олиб чиқди. Клуб Карвахални чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди. “Реал” клуби расмий саҳифасида футболчига қўйилган ташхисни эълон қилди.

- Дани Карвахаль клуб тиббиёт хизмати ходимлари томонидан тиббий текширувдан ўтказилганидан кейин футболчининг ўнг оёғида учта боғламнинг узилгани аниқланди. Тез кунларда Карвахаль операция қилинади, - дейилади клуб баёнотида.

Маълумотларга қараганда, бундай оғир жароҳатдан кейин футболчининг оёққа туриши учун бир неча ой вақт кетади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Даниэль Карвахалнинг ташхиси даҳшатли бўлиб чиқди
ePN