Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ—2026 саралаши доирасида Эронга қарши баҳс олиб боради. Учрашув олдидан терма жамоа футболчиси Элдор Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бугун илк машғулотларни бошлаймиз. Ўйинга кам вақт қолди. Ҳамма тайёр.
Катанецнинг терма жамоага ёрдам бера олмаслиги, албатта, нохуш хабар. Бироқ барча керакли кўрсатмаларни ёрдамчилари орқали етказиб турибди. Мураббийнинг нима хоҳлаётганини барча футболчилар яхши тушунади. Шунинг учун ортиқча қийинчилик сезилмаяпти. Ўйлайманки, барчаси яхши бўлади.
Керак бўлиб қолса, албатта, ўзи билан ҳам боғлана оламиз. Лекин ҳали гаплашганимиз йўқ.
Эронга қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўришимиз лозим. Бизнинг устун томонимиз ўз уйимизда ўйнаймиз. Келаётган 2 ўйинда 6 очко учун ҳаракат қиламиз. Ва бунга кучимиз етади, деб ўйлайман.
Ҳали эндигина 2 та тур ўтди. Ҳозир энг муҳими — 3 очко олиш. Жаҳон Чемпионатига чиқиш — асосий вазифамиз. Шунинг учун биринчи ўринми, иккинчи ўринми, бизга фарқи йўқ.
Агар тўғри ёндошсак, Эронга қарши ўйин Қирғизистон билан ўйиндан кўра осонроқ кечади, деб ўйлайман. Қирғизистон кўпроқ ҳимоявий ўйин кўрсатди. Эрон билан эса ўйин умуман бошқача бўлади.
Эрон билан сўнгги йилларда жуда кўп тўқнаш келдик. Ўз ўйинимизни кўрсата олсак, уларнинг қандай тактикада ўйнашини фарқи йўқ", - деди Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Элдор Шомуродов.
Эслатиб ўтамиз, Эронга қарши ўйин 10 октябрь куни 19:00 да старт олади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...