“Рома”да қишки трансферлар вақтида жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Жамоани қабул қилиб олган Иван Юрич айрим ўйинчилардан воз кечиб, уларнинг ўрнига ўзи қўллаётган ўйин услубига мос футболчиларни олиб келиши кутилмоқда.
Хусусан, Италия матбуоти Иван Юрич талабидан келиб чиқиб, клуб раҳбариятининг Элдор Шомуродов борасидаги фикри ҳам ўзгарганини ёзмоқда.
Марко Кампанелла, VOCEGIALLOROSSA.IT сайти эксперти:
- Қишки трансферлар даврида “Рома” такиби қайта ташкил қилиниши кутилмоқда. Ўзгаришлардан бири ҳужум чизиғида бўлади. Рим клубининг янги мураббийлар штабига Элдор Шомуродовнинг ҳаракатлари маъқул келмаган кўринади. Ўзбек футболчисини қишда жамоадан кетадиганлар рўйхатига қўшишди.
Сильвио Салимбене, siamolaroma.it нашри эксперти:
- Январь ойида очиладиган трансфер бозори олдидан “Рома” айрим чизиқларни кучайтириш бўйича иш бошлади. Энг муҳим масалалардан бири марказий ҳужум позициясида Артём Довбикка муносиб ўринбосар топишдан иборат.
Рим клуби раҳбарияти Элдор Шомуродов ўрнига ҳужум чизиғини янада кучайтира оладиган форвард қидира бошлади.
Айни пайтда нишонга олинган футболчи Бето бўлиб турибди. Португалиялик ҳужумчи икки йил аввал 28 миллион евро эвазига “Удинезе”дан “Эвертон”га кўчиб ўтганди. Бето Англия футболига мослаша олмади ва ўтган мавсумда 33 та учрашувда атиги бешта гол урди. Бето ўзини эркин ҳис қиладиган А Серияга қайтишга қарши эмас.
“Рома”га эгалик қилувчи Фридкинлар оиласи яқинда “Эвертон”ни ҳам сотиб олганини инобатга олсак, бу трансферни амалга ошириш умуман қийинчилик туғдирмайди.
Бето келса, Элдор Шомуродов кетиши керак. Ўзбек ҳужумчиси мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши учун январда ижарага берилиши кутилмоқда.
La Gazzetta dello Sport газетаси:
- Қишки трансферлар бозорида римликлар ҳужум марказига Бетони олиб келишдан ташқари, қанотларни ҳам кучайтирмоқчи.
“Рома” мутасаддилари бу позицияларга бош мураббий Иван Юрич қўл остида “Торино”да ўйнаган ва ҳозир “Ноттингем”да тўп тепаётган нигериялик Ола Айна ва “Ницца”дан ивуарлик Жереми Богани олиб келиш бўйича иш бошлаш арафасида турибди.
LAROMA24.IT:
- “Рома” ёзда трансферларга 110 миллион евро ишлатганига қарамай, бош мураббий талаби билан бир неча позицияларни кучайтиришга эътибор қаратмоқда.
Аввалги бош мураббий Даниэле де Росси танлаган АбдуҲамид Сауд ва Самуэль Даль жамоани қабул қилиб олган Иван Юричга тўғри келмади. Никола Залевскининг ёзда ўхшамай қолган чиқиш трансфери январда амалга ошиши мумкин.
Шунинг учун ҳам “Рома” хорватиялик мураббий билан ишлаган Ола Айнани олиб келмоқчи.
Январда Леандро Паредес ва Элдор Шомуродов каби бош мураббий ишонч билдирмаётган ўйинчилар ҳам ўйин амалиётига эга бўлиши учун бошқа клубларга ўтиши керак.
Пьерпаоло Матроне, TUTTOMERCATOWEB.COM сайти эксперти:
- “Рома” ёзда янги ўйинчилар учун катта харажат қилганига қарамай, таркиб масаласида бир неча муаммоларга ечим топиши керак. Хусусан, ҳужум чизиғида барча оғирлик Артём Довбик зиммасига тушяпти.
Айни пайтда украиналик ўйинчининг яккаю ягона ўринбосари Элдор Шомуродов бўлиб турибди. Ўзбек футболчиси асосий таркибга кириш учун бор имкониятини ишга солмоқда. Лекин у ҳар доим ҳам ўзини кўрсата олмаяпти.
Агар “Рома” қишки трансферлар даврида янги ҳужумчи олса, ўзбекистонлик легионер ўзига бошқа жамоа топиши керак бўлади. Римликлар ҳозирча “Эвертон” ҳужумчиси Бетони мавсум охиригача ижарага олишни мўлжаллаб турибди.
Таъкидлаш жоизки, Элдор Шомуродовнинг “Рома”даги келажаги яна мавҳум бўлиб турибди. Ҳамюртимизнинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 30 июнигача тузилган. Яқинда Рим клуби легионеримиз билан келишувни бир йилга узайтириши мумкинлиги ҳақида маълумотлар тарқатилган эди.
Демак кутамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг энг зўр тўпурари ва сардорининг фаолияти қандай ривожланар экан?
Рома, Қишки трансфер, Ҳужумчи Бето, Ижарага олиш, Элдор Шомуродов «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Учта вилоятда “валютчик”лар қўлга олинди