92
Машариповга жой топиш учун “қурбон” қилинаётган Файзуллаев... Терма жамоа ҳужум чизиғи нега кучсиз?
Ўзбекистон термаси Эрон билан дуранг ўйнади. Бир қарашда бу натижа қониқарли ва миллий жамоа ҳали ҳам гуруҳ етакчиси бўлиб қолмоқда. Аммо кечаги 1 очколик дуранг ҳимоячилар ва дарвозабоннинг ишончли ҳаракати орқали юзага келди.
“Ланс” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ва “Рубин” клуби футболчиси Рустам Ашурматов, Туркия чемпионатида ҳаракат қилаётган Ҳусниддин Алиқулов жуда яхши ўйин кўрсатди. Аммо ҳужум ва ярим ҳимоядаги боғламларда узилишлар кузатилди.
Айниқса, Аббосбек Файзуллаев ҳаракат қилган ўнг қанотда айтарли хавфли вазиятлар юзага келмади. Софасcоре нашри футболчининг ҳаракатларини 6,9 баллга лойиқ кўрди. Аббосбек узатган 14 тўпдан фақат 7 таси аниқ етиб борди. 3 бора рақибларини ўз техникаси билан алдаб ўтишга уринди, аммо ҳаммаси самарасиз якунланди. Тўп учун курашда 4 бор рақибларни ўтказиб юборди. Нега у ишончли ҳаракат қила олмади?
Ўзбекистон миллий жамоаси ёрдамчи мураббийи ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Владо Радманович бизда ҳужумкор футболчилар йўқлигини маълум қилди. Яна статистик маълумотлар билан ишловчи Софасcоре маълумотларини ўрганамиз. Балки, мураббийлар ҳозирги пайтда ажойиб спорт формасидаги Аббосбекнинг имкониятларидан тўғри фойдалана олмаётгандир?
Фото: Софасcоре
Ушбу расмдан кўриш мумкинки, Аббосбек асосан чап қанотда кўп ҳаракат қилади, унинг ўнг қанотдаги ҳаракатлари фақат Ўзбекистон термасида бўлса керак. Унинг айнан ўша қанотдаги рейдлари рус клубининг ғалабаларига ҳисса қўшяпти.
Фото: Софасcоре
Олимпиададаги иштирокдан сўнг Аббосбек Файзуллаев яна клубдаги энг самарали футболчилардан бирига айланиб бормоқда. Ўтказилган ўйинларда 2 бор рақиблар дарвозасига гол урди, 4 бора голларга ассистлик қилди. Учрашувларда энг яхши ўйинчи деб эътироф этилмоқда. Статистикадан кўриниб турибдики, унинг клубдаги ўйинларда фойдаси катта. Ўтказилган 10 ўйиндан 3 тасида у 7 баллдан камроқ баҳоланди. Буларнинг барчаси миллий жамоага тўғри келаётгани тасодиф эмас.
Сабаби Аббосбек ўзига ноқулай ўнг қанотда ўйнамоқда. Терма жамоа мураббийлар штаби Жалолиддин Машариповга таркибдан жой топиш учун Аббосни “қурбон” қилмоқда.
Тўғри, Эрон чемпионатида ўйнаётган футболчининг тажрибасига шубҳа йўқ. Аммо наҳотки, икки футболчини термада фойдалироқ ўйин кўрсатиши учун жойлаштиришнинг иложи бўлмаса? Балки Машариповга 9 лик зонада ҳаракатланувчи позицияни бериб, Аббосни жойига қайтариш керакдир?
Аббоснинг ўзи ҳам марказда яхшироқ ўйнайди. Ўша ҳужумчи ортидаги позицияга Файзуллаевни қўйиш орқали унга дарвозага ёриб кириш ёки узоқдан зарба бериш имконини бериш керакдир. “ЦСКА”нинг янги мавсумдаги икки голига муаллифлик қилган Аббос голларни жарима майдони ташқарисидан урган. Айнан мана шу имконият берилса, ҳужумкор ярим ҳимоячи ўзини кўрсатишга кўпроқ имконият пайдо бўлиши мумкин.
Фото: Софасcоре
Кечаги ўйинда энг ёмон кўрсаткичлардан бирига Одилжон Ҳамробеков эгалик қилди. БАА билан ўйинда Отабек Шукуровни таянч зонага қайтариб, Аббосбек Файзуллаевни Ҳамробеков ўрнига тушириб, Шомуродовнинг ортида ўйнайдиган футболчига айлантириш вариантини кўриб чиқиш керак.
Шомуродовнинг ҳужумда яккаланиб қолаётганини кўриш мумкин. Тўпни кўпинча дарвозага тескари ҳолатда қабул қилаётган Элдорга Аббосбек Файзуллаев жуда яхши ёрдамчи вазифасини бажариши, айнан у ҳимоячиларни чалғитган ҳолда Аббосга зарба бериш ёки дарвозани ёриб кириш имконини яратиб бериши мумкин.
Остон Ўрунов яхши жисмоний ҳолатда бўлса, уни ўнгга қўйиш орқали ҳужумкор таркибни шакллантириш мумкин.
БАА билан ўйинда қуйидаги таркибда бошлаб, кейинчалик таркибга жалб қилинган Диёр Холматов, “Насаф” футболчиси Мозговой ва “Навбаҳор” футболчиси Искандаров билан ярим ҳимояни тўлиқ қайта янгилаш мумкин.
Ҳужум чизиғида бизда ростдан муаммолар мавжуд. Элдор Шомуродов клубда етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Катанес эса унинг ўрнини босадиган футболчи топа олмаяпти ёки излаб ҳам кўрмаяпти. “Динамо” футболчиси Анвар Хожимирзаев ажойиб формада эканини ҳамма мутахассислар эътироф этяпти. Аммо турли сабаблар билан жамоа лагерини тез-тез тарк этаётган, аввал бошиданоқ жамоага янги футболчини қўшмаслигини таъкидлаган бош мураббийдан янгилик кутиш ноўрин.
Шундай экан бор футболчилар потенциалини очиб бериш учун ҳам уларни ўзларини эркин ҳис қиладиган позицияларга тушириш керак. Кейин жамоа захирасидаги футболчилар ҳам ўриндиқни иситиш учун келмаяпти, 11 киши билан жамоа бўлмайди. Улардан ҳам унумли фойдаланиш зарур.
БАА билан ўйинда бутунлай бошқача ғоялар билан майдонга тушадиган жамоани кутиб қоламиз. Зеро ушбу ўйиндаги ғалаба Ўзбекистон орзуси — Жаҳон чемпионатига йўлни анчагина яқинлаштиради.
Эркин Ғайбуллаев тайёрлади.
Машарипов, Жой топиш, Қурбон қилинаётган, Файзуллаев, Терма жамоа, Ҳужум чизиғи “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"
Олмалиқ шаҳри ва Янгийўл туманида қонунбузарлар жиноят устида қўлга олинди
Илон Маск: Европа ўлмоқда!