Саудия Арабистонида 12 октябрь куни ярим оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлиги учун Артур Бетербиев (WBC, WBO ва IBF камарлари соҳиби) ва Дмитрий Бивол (WBA камари соҳиби) жанг қилади.
10 октябрь куни боксчилар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди ва улар нигоҳлар тўқнашувида иштирок этди.
Артур Бетербиев ва Дмитрий Бивол
Фото: Спорц
Қайд этиб ўтишимиз керак, Бетербиев ва Бивол 1 июнь куни тўқнаш келиши лозим эди, бироқ Артур жароҳат олгани боис, жанг қолдирилганди. Натижада, Бивол Малик Зинадга қарши жанг қилиб, уни 6-раундда нокаутга учратди.
Бивол 23 та жангининг 23 тасида ғалаба қозонган (12 таси нокаут билан). Бетербиев ҳам жангларининг барчасида зафар қучган.
Фото: Getty Images
Ар-Риёднинг Кингдом Арена стадиони ушбу жангга мезбонлик қилади. Аввалроқ ушбу стадионда Фьюри—Нганну, Фьюри—Усик жанглари бўлиб ўтганди. Шунингдек, Бивол, Энтони Жошуа ва Деонтей Уайлдер ҳам ушбу аренада жанг қилган.
Фото: Getty Images
Жанг олдидан Артур Бетербиев ўз фикрларини билдириб ўтди: “Менимча, биз кўп гаплашиб юбордик. Ҳаммасини амалда ҳал қилиш керак бўлган-да, нега керак бунча гапириш. Жанг пайти нима бўлишини кўрамиз.
Улар мени танлади. Ҳозирча, Сауль Алварес ёки бошқа кимдир мени қизиқтиргани йўқ”.
Фото: Getty Images
Дмитрий Бивол ҳам жангдан олдинги фикрларини билдирди: “Рақибларим ҳақида ўйлаганда, улардан ҳайратланаман. Бири чемпион, бошқаси эса енгилмас. Нега асабийлашишим керак? Артур — катта чемпион, унда менга керак бўлган ҳамма нарса бор.
Ажойиб боксчи билан рингни бўлишаман. Жангнинг бир неча сценарийси бор. Лекин Бетербиевга қарши жуда катта ва яхши лагер ташкил қилдик”.
Фото: Getty Images
Ҳозирча ушбу жангни Ўзбекистонда расмий трансляцияси ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. ESPN+ ҳамда DAZN платформасида ушбу жангни томоша қилиш мумкин.
12 октябрь кунги оқшомда жанг қилувчи жуфтликлар билан танишинг:
- Артур Бетербиев (20-0, 20 КО), Россия — Дмитрий Бивол (23-0, 12 КО), Россия
- Шакур Стивенсон (22-0, 10 КО), АҚШ – Жо Кордина (17-1, 9 КО), Британия
- Крис Юбенк (33-3, 24 КО), Британия – Камил Шеремета (25-2-2, 8 КО), Польша
- Фабио Уордли (17-0-1, 16 КО), Британия – Фрэйзер Кларк (8-0-1, 6 КО), Британия
- Жей Опетайя (25-0, 19 КО), Австралия – Жек Масси (22-2, 12 КО), Британия
- Бен Уиттакер (8-0, 5 КО), Британия – Лиам Кемерон (23-6, 10 КО), Британия
- Скай Николсон (11-0, 1 КО), Австралия – Рейвен Чапмен (9-0, 2 КО), Британия
- Муҳаммад Ал-Оқил (0-0, 0 КО), Саудия Арабистони – Хесус Гонсалес (3-2, 0 КО), Колумбия.
Дмитрий Бивол, Артур Бетербиев, Чемпионлик жанги, Кингдом Арена, Ар-Риёд “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
“Рома”нинг ўйинини кучайтирган ва иккита голда иштирок этган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?