15:54 / 12.10.2024
57

БАА бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши қийин ўйин кутиб турибди"

БАА бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши қийин ўйин кутиб турибди"
БАА бош мураббийи Паулу Бенту ЖЧ-2026 3-саралаш босқичида доирасида КХДРга қарши ўйиндан сўнг (1:1) матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биз ғалабага лойиқ эмасдик, сабаби кутилганидан кучсизроқ ўйин намойиш этдик, тактик ишланмаларни амалга ошира олмадик.

Ўйинда ғалаба қозонсангиз, ҳаммаси яхши бўлади, ғолиб бўлмасангиз — аксинча. 3 тур якунига қарамай, бизда 4 очко мавжуд ва биз ҳамон мундиал йўлланмаси учун курашдамиз. Баъзи рақибларимиз кучли бўлишига қарамай, олдиндаги ҳар бир учрашувла ғалаба қозониш учун курашни давом эттиришимиз керак.

Натижада ва кўрсатган ўйинимиздан мамнун эмасман. Умид қиламанки, кейинги беллашувларда вазият ўзгаради. Келаси ҳафта бизни Ўзбекистонга қарши қийин ўйин кутиб турибди
", деди португалиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, БАА терма жамоаси навбатдаги учрашувини меҳмонда Ўзбекистонга қарши ўтказади. Учрашув 15 октябрь куни соат 19:00 да бошланади.

БАА бош мураббийи, Паулу Бенту, ЖЧ-2026 саралаш босқичи, Ўзбекистонга қарши, Қийин ўйин

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » БАА бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши қийин ўйин кутиб турибди"