UFC бўйича Лас-Вегасда (АҚШ) Vegas 98 турнири ўтказилмоқда. Мусобақанинг прелим карди ўз якунига этди.
Карднинг сўнгги жангида ўзбекистонлик аралаш якка кураш устаси Рамазон Темиров октагонга кўтарилди. UFC‘даги дебют жангида унга америкалик Си Жей Вергара рақиблик қилди.
Ўзбекистонлик спортчи жанг бошидан айланма оёқ зарбаларини беришга ҳаракат қилди. Оёқ билан ҳужумлар фойда бермагач, Рамазон қўл билан ҳужумга ўтди. Чап қўл билан берилган зарбалардан бири рақибни мувозанатдан чиқариб юборди. Вергара ўзига келишга ҳаракат қилди, аммо Темиров бошлаган “ишини” охиригача етказиб қўйишни хоҳлади ва ҳакамни биринчи раунддаёқ жангни тўхтатишга мажбур қилди.
Шу тариқа Рамазон ўзининг UFC’даги биринчи жангида рақибини нокаут орқали мағлубиятга учратди.
UFC, Рамазон Темиров, Дебют жанги, Си Жей Вергара, Нокаутга учратди “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Тошкент вилоятида салкам 7 кило оғирликдаги чақалоқ туғилди