Италия футболини ёритаётган манбалар “Рома” ҳужум чизиғидаги вазиятни таҳлил қилмоқда. Хусусан, ўтган ёз “Жирона”дан катта суммага трансфер қилинган Испания чемпионати тўпурари Артём Довбик римликларга самара келтириб, охирги учрашувларда мунтазам гол урмоқда.
Бироқ замонавий футболда бир ўйинчи ҳар доим барча ўйинларда иштирок эта олмайди. “Рома”да украиналик футболчидан ташқари фақатгина битта марказий ҳужумчи – Элдор Шомуродов бор.
29 ёшли ўзбек легионерига янги бош мураббий Иван Юрич ҳам етарли даражада ўйин амалиёти бераётгани йўқ. Шомуродов аввалгидек фақат сўнгги дақиқаларда майдонга тушириляпти. Беш-ўн дақиқа нафақат ўзини кўрсатиш, балки ўйинга киришиб кетиш учун ҳам етмай қоляпти.
“Рома” қишки трансферлар вақтида бир неча ўзгаришларни амалга оширмоқчи. Улардан бири Элдор Шомуродов ўрнига Артём Довбикка ўринбосар олиб келиш. Римликларнинг мўлжали аввал “Удинезе”да тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб, “Эвертон”га ўтганидан кейин захирага михланиб қолган португалиялик Бетони трансфер қилишдан иборат.
Айни пайтда икки манба “Рома”га “Шомуродов маъқулми ёки Бетони трансфер қилиш керакми?”, деган мавзуда мулоҳаза юритяпти.
AZSCORE.FR:
“Рома” Испания чемпионати тўпурари Артём Довбикни “Жирона”дан олиш учун анча меҳнат қилишига тўғри келди. Римликлар украиналик ҳужумчи учун курашда бир неча клублар, хусусан, Довбикни Испанияда олиб қолишга уринган “Атлетико Мадрид” билан жиддий рақобатга киришди.
Артём Довбик “Рома”да тўпурарлик маҳоратини намойиш қила бошлаганидан кейин Рим клуби мутасаддилари энди Элдор Шомуродовни тўлиқ трансфер қилиш ёки ижарага бериб юборишни режалаштиряпти.
Бу йўл орқали клуб ўзбек ҳужумчисининг мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишига ёрдам бермоқчи. Улар Артём Довбикка ўринбосар сифатида “Эвертон”даги португалиялик ҳужумчи Бетони олиб келиш пайида. Илгари “Удинезе”да ўйнаб, тажриба тўплаган бу ўйинчи Англия жамоасида асосан захирада қолиб кетмоқда.
CHIESADITOTTI.COM:
Мавсумнинг бошидаёқ Элдор Шомуродов ниҳоят “Рома”га муносиб ўйинчи бўлибди, деган фикр уйғонган эди. Лекин охирги хабарларга қараганда, клуб унинг ўрнига бошқа марказий ҳужумчи қидираётган экан.
“Женоа”да саккизта гол урганидан кейин 2021 йили 20 миллион евро атрофидаги маблағ эвазига “Рома”га олиб келинган Шомуродовга катта умид боғланганди. Лекин вақт ўтиши билан ўзбек футболчиси захира ўйинчисига айланиб қолди. “Специя” ва “Кальяри”даги ижара муддатлари ҳам етарли сарамара бермади.
Янги мавсум бошида Элдор Шомуродов “Эмполи”га қарши учрашувда ўзига берилган бир неча дақиқа ичида гол урди. Шу гол туфайли “Рома”да олиб қолинган ўзбек футболчиси захирага михланди ва 25 августдан бери барча мусобақаларда жами 108 дақиқа ҳаракат қилди холос.
Энди “Рома” мутасаддилари 2021-2023 йилларда “Удинезе”да ўйнаб, А Серияда 21 та гол урган Бетони олиб келмоқчи. Португалиялик ҳужумчи 25 миллион евро эвазига 2023 йилнинг августида “Эвертон”га кўчиб ўтди. Ҳозирга қадар 43 та беллашувда олтита гол урди.
Бизнингча, “Рома” яна бир самарадорлиги паст ҳужумчи олишига эҳтиёж йўқ. Чунки Элдор Шомуродовнинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача давом этади. Қолаверса, Бетонинг шартномаси яна уч йил давом этади ва маоши ҳам ҳар мавсум учун икки миллион евродан ошади. Бу ҳолатда Элдор Шомуродовдан фойдаланиш яхши ечим бўлиб қолмоқда.
Шомуродов, Рома, Бето, Трансфер, Ҳужумчи “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Тошкент вилоятида салкам 7 кило оғирликдаги чақалоқ туғилди