Маълумки, 26 октябрь куни Абу-Даби шаҳрида "UFC 308" турнири бўлиб ўтади. Ушбу жанг кечасининг 2-марказий тўқнашуви Хамзат Чимаев ва Роберт Уиттакер ўртасида бўлиб ўтади. Биз анъанага мувофиқ ушбу қарама-қаршилик ҳақида ўзбек яккакураш олами вакилларининг фикри билан қизиқдик.
Фарруҳ Мадаминов - мураббий
- Бу жангда яққол фаворит бор. Бу Чимаев. Лекин Уиттакер ҳам ҳурматга лойиқ жангчи. У собиқ чемпион ва кучли стратег. Бироқ унинг услуби Чимаевга қулайлик туғдиради. Хамзатнинг кураши Робига имконият қолдирмайди. Назаримда Чимаев Уиттакер билан "стойка"да жанг ўтказиш хато эканлигини билади ва дастлабки дақиқаларданоқ уни "партер"га олиб тушишга ҳаракат қилади. 1-раундда Уиттакерни чарчатиб, 2-раундда бўғиб қўйишга ҳаракат қилади. Имкониятларни 70/30 деган бўлардим. Чимаев фойдасига...
Дониёрбек Рўзиев - мураббий
- Қизиқарли жанг бўлади. Агар, "стойка"да жанг кечадиган бўлса, Уиттакерда устунлик бўлади. Бироқ, Чимаев ўзининг кучли тарафига таяниб, курашда уни мағлуб этишга ҳаракат қилса керак. Чунки Роберт Уиттакер Икрам Алиаскеровни қандай мағлуб этгани Чимаевга сабоқ бўлганлиги аниқ. Яна ким билади, дейсиз. Бу ММА ва унда ҳар қандай ҳолат бўлиши мумкин. Имкониятларни 60/40 дея баҳолаган бўлардим.
Сардор Сулаймонов - мураббий
- Уиттакер - Ҳамзат жанги жуда қизиқ бўлади. Бу Хамзат учун энг қийин рақиб деб ўйлайман. Агар, жанг охиригача давом этса, Уиттакер очколар ҳисобида ғалаба қозонади. Ҳамзат бўғиш ёки оғриқли услубни қўллаб, ютиб олиши мумкин. Уиттакерни нокаут қилишига ишонмайман. Шунинг учун Чимаевни "фаворит" деяётганларга шошманг унинг рақиби "австралиялик иблис" ва у қандай жанг қилишни билади, деган бўлардим. Имкониятлар 60/40 Уиттакер фойдасига!
Ҳусниддин Рўзиев - мураббий
- Менимча бир-бирига мос рақиблар. Кўпчилик Уиттакерни "стойка"даги имкониятини юқори баҳоламоқда. Бироқ, мен бундай деб ўйламайман. Чимаевнинг "стойка"си ҳам ёмон эмас. У бу борада ҳам австралиялик жангчи билан баҳслаша олади. Чимаевнинг кураши эса дивизиондаги энг кучлиси саналади. Чимаев уни пастга олиб тушиб, узоғи 2-раундда бўғиб қўяди. Имкониятларни 70/30 дея баҳолаган бўлардим.
Мирафзал Ахтамов - ММА жангчиси
- Ҳамзат Чимаев бу сафарги жангга жуда пухта тайёргарлик кўрган. Бевосита биз билан битта залда машғулот олиб бораётганлиги учун ҳам унинг жисмоний ҳолатига реал баҳо бера оламан. У жуда юқори жисмоний ҳолатга эга бўлиб улгурди. Жанг тўлиқ давом этмайди. 2-раундда Чимаев "сабмишн" билан ғалаба қозонади. Имкониятларни 70/30 дея баҳолайман.
Камрон Ортиқов - ММА жангчиси
- Роберт Уиттакер зўр жангчи, унинг ҳаракатлари менга жуда ёқади. Аммо бу жангда унинг имконияти пастроқ. Чунки Чимаевнинг курашини олдида унинг ҳимояси ожизлик қилади. Жанг асосан "партер"да кечади ва бунда Чимаев тўлиқ устунлик қилади. Ўйлашимча 2-раундда Чимаев бўғиш услуби билан ғалаба қолзонади. Имкониятлар 70/30.
Абу-Даби шаҳри, UFC 308 турнири, Марказий тўқнашув, Хамзат Чимаев, Роберт Уиттакер “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
КХДР терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинларни яхши ўтказдик, аммо..."
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Қизилқум"ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди
Дания Украинага олтита F-16 қирувчи самолётларини топширди