13:30 / 16.10.2024
31

Тарихий ғалаба қўлга киритилган, "оқ бўрилар"нинг ови бароридан келган Ўзбекистон - БАА баҳсидан 10 та факт

Тарихий ғалаба қўлга киритилган, "оқ бўрилар"нинг ови бароридан келган Ўзбекистон - БАА баҳсидан 10 та факт
Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида БАА билан куч синашди. Қизиқарли кечган ўйинда мезбонлар 1:0 натижасида зафар қучди. Қуйида мазкур қарама-қаршиликдан бир нечта фактларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

1. Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Тошкентда БАА терма жамоасидан устун келди. Бунга қадар кечган 4 та учрашувнинг 3 тасида рақиблар ғалаба қозонган бўлса, 1 та ўйинда дуранг қайд этилган.

2. "Оқ бўрилар"нинг мағлубиятсиз серияси 17 та учрашувга етди. Вакилларимиз сўнгги бор 2023 йилнинг 10 сентябрь куни сафарда АҚШга мағлубиятга учраганди.

3. Отабек Шукуров ўзаро учрашувларда БАА дарвозасига гол урган 14-футболчи бўлди. Ўзаро ўйинлардаги тўпурарларимиз билан танишинг:

- Игорь Сергеев 3
- Николай Ширшов 2
- Сервер Жепаров 2
- Тимур Кападзе 1
- Наврўзбек Алимов 1
- Шохруҳ Гадоев 1
- Максим Шацких 1
- Равшан Базаров 1
- Фарҳод Тожиев 1
- Санжар Турсунов 1
- Шуҳрат Мақсудов 1
- Нўъмон Ҳасанов 1
- Виктор Карпенко 1
- Бобир Абдихолиқов 1

5. БАА терма жамоаси 10 йилдан сўнг Тошкентга келди. Жамоалар сўнгги бор 2014 йил "Бунёдкор" стадионида тўқнаш келишган ва 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишган.

6. Отабек Шукуров терма жамоа либосидаги 73-учрашувида 8-голини урди.

7. Ўзбекистон 10 йилдан сўнг БАА билан ўйинда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Сўнгги бор 2014 йил ўртоқлик учрашувида терма жамоамиз рақибни 4:0 ҳисобида енгганди.

8. БАА терма жамоаси ЖЧ-2026 саралашида меҳмондаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Амирликлар сафардаги 4 та ўйиннинг барчасида 3 очко қўлга киритган эди.

9. "Оқ бўрилар" Осиё кубогидан сўнг илк бор рақиб дарвозасига пенальтидан гол урди.

10. Ўзбекистон Тошкентдаги кетма-кет 3 та ўйинда дарвозасидан гол ўтказмади.

Муаллиф: Iskandarov Abdulaziz


Тарихий ғалаба, Қўлга киритилган, Оқ бўрилар, Ўзбекистон - БАА баҳси

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тарихий ғалаба қўлга киритилган, "оқ бўрилар"нинг ови бароридан келган Ўзбекистон - БАА баҳсидан 10 та факт
ePN