Аргентина терма жамоаси сардори ва “Интер Майами” футболчиси Лионель Месси Боливия билан ўйинда хет-трик қайд этганидан сўнг терма жамоадаги келажаги ҳақида фикр билдирди.
“Мен терма жамоада ўйнаш муддатимни белгиламайман. Мен шунчаки завқланишни ва одамларнинг эътиборини ҳис қилишни хоҳлайман, чунки бу менинг сўнгги учрашувларим бўлиши мумкинлигини биламан. Йилни босқичма-босқич яхши якунлашни истайман”, дея Мессининг сўзларини келтирмоқда Marca.
Боливияга қарши учрашувда 5 та голда (3 гол ва 2 ассист) иштирок этган футболчи Sofascore нашри томонидан 10 балл билан баҳоланди.
Бу хет-трик Мессига тўпурарлар рўйхатида иккинчи ўринда бўлган эронлик Али Даидан ўзиб кетиш имконини берди. Ҳозирда Лионель Аргентина терма жамоаси сафида 189 та ўйинда 112 та гол урган.
Рейтинг пешқадами Португалия терма жамоасининг 39 ёшли ҳужумчиси Криштиану Роналду бўлиб қолмоқда, у 216 учрашувда 133 та гол урган.
ЖЧ—2026 саралаш турнирининг 10 та ўйинида Аргентина 22 очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Футболчи Аргентина терма жамоасида 2005 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Терма жамоа таркибида Месси 2022 йилги Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Украина илк бор АҚШ ракетаси билан Россияга зарба берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Тошкент вилоятида салкам 7 кило оғирликдаги чақалоқ туғилди