21:33 / 16.10.2024
65

Аббосбек Файзуллаев: Майдонга тушганимни "кичик мўъжиза" деб атасак бўлади

Аббосбек Файзуллаев: Майдонга тушганимни "кичик мўъжиза" деб атасак бўлади
ЖЧ-2026 саралаши учинчи босқич Ўзбекистон - БАА (1:0) баҳсидан сўнг терма жамоамиз аъзоси Аббосбек Файзуллаев ОАВ вакиллари билан суҳбатлашди.

"Қийин учрашув бўлди, аммо Эронга қарши учрашув билан солиштирсак бугун яхшироқ ўйнадик. Прессингимиз яхшироқ бўлди, вазиятлар ярата олдик. Муҳими, ғалаба қозондик ва мухлисларимиз бугунги натижадан қониқишди, деб ўйлайман", - дея фикр билдирди Аббосбек Файзуллаев.

- Иккита учрашувдан бери ўнг қанотда ўйнаб келмоқдасиз. Бу сизга қанчалик ноқулайлик туғдирмоқда?
- Тўғриси, менга чап қанотда ўйнаш қулайроқ. Чап қанотда қандай ўйнашни сезаман, лекин мураббийимиз қайси позицияни танласа ўша ерда максимал фойда келтиришга ҳаракат қиламан.

- Иккинчи бўлимда ажойиб вазиятга эга бўлдингиз. Ўша вазиятда сиз пас бермоқчи эдингизми ёки зарба?
- Тўпни тўхтатиб олиб, дарвозага зарба бермоқчи эдим, лекин рақиб ҳимоячиси тўпни майдондан чиқариб юборди.

- Жисмоний ҳолатингиз ҳақида нималар дея оласиз? Жароҳатингиз борлигидан хабардормиз. Жароҳат билан ўйнаш қанчалик қийин бўлди?
- Бугунги баҳсда майдонга тушганимни "кичик мўъжиза" деб атасак бўлади. Оёғим шишиб кетган эди. Шифокорларимизга раҳмат, уларнинг сай-ҳаракатлари туфайли ўйинда иштирок эта олдим.

- Кейинги рақибимиз Қатар ҳақида бироз гапириб ўтсангиз?
- Қатарга яхши кайфиятда борамиз. Сафарда бизни қийин учрашув кутиб турибди. Ноябрь ойидаги баҳсларда 6 очко тўплашни мақсад қилганмиз. Агар ушбу натижага эриша олсак, мундиал сари жуда катта қадам ташлаган бўламиз. Бизни қўллаб-қувватлаётган мухлисларга раҳмат айтаман.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Аббосбек Файзуллаев: Майдонга тушганимни "кичик мўъжиза" деб атасак бўлади