15:11 / 17.10.2024
37

Муҳаммадали Ўринбоев Аргентина, Уругвайга қарши кечган учрашувлар ва Осиё кубоги ҳақида фикр билдирди

Муҳаммадали Ўринбоев Аргентина, Уругвайга қарши кечган учрашувлар ва Осиё кубоги ҳақида фикр билдирди
Ўзбекистон U-20 терма жамоаси сардори Муҳаммадали Ўринбоев Уругвайга қарши бугун бўлиб ўтадиган такрорий ўйин олдидан фикр билдирди.

- "Биринчи иккита ўйинга келадиган бўлсак, Аргентинага қарши баҳснинг биринчи учрашувида мағлуб бўлдик, иккинчи ўйинда эса хатоларни таҳлил қилдик ва бошқача ўйин кўрсатдик. Иккинчи учрашув анча қизиқарли бўлди, болаларнинг барчаси максимал даражада ҳаракат қилишди.

Уругвайга қарши учрашувда ҳисобни очдик ва ғалабага яқин келгандик, бироқ сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ўтказиб юбордик. Менимча, ушбу баҳсда ғалабага лойиқ эдик.

Ўйлашимча эртанги ўйинга тайёр бўламиз ва Уругвайни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз.

Олдимизга Осиё кубоги бор. Ушбу мусобақага жиддий тайёргарлик олиб борилмоқда. Мақсадимиз — мусобақада ғалаба қозониш. Ўйлашимча биз буни уддалай оламиз, сабаби жамоамиз анча кучли футболчилардан иборат", - деди Муҳаммадали Ўринбоев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Муҳаммадали Ўринбоев Аргентина, Уругвайга қарши кечган учрашувлар ва Осиё кубоги ҳақида фикр билдирди