Пойтахтимиз мезбонлигида ўтган дзюдо бўйича Ҳарбийлар ўртасидаги 42-Жаҳон чемпионати ўз якунига етди.
Уч кун давомида «Юнусобод» спорт мажмуасида дунёнинг 30 дан ортиқ давлатидан 400 нафарга яқин ҳарбий дзюдочилар жаҳон чемпионати медаллари учун баҳс олиб боришди. Яккалик мусобақасида 5 та олтин, 5 та кумуш, 3 та бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси якунда умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритганди.
Кеча жаҳон чемпионатининг сўнгги куни жамоавий беллашувлар ташкил этилди. Аёллар ўртасидаги баҳсларда қизларимиз жаҳон чемпионига айланишди. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси финалда франциялик дзюдочиларни 3:1 ҳисобида енгишди.
Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси эса муросасиз кечган финал учрашувида мўғулистонлик ҳарбий дзюдочиларга 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Ҳал қилувчи бешинчи беллашувда Артём Штурбабин рақибига ютқазиб қўйди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўзбекистон ҳукумати парламент олдидаги ваколатларини топширди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар