ММА бўйича "LFA 194" турнирида Мирафзал Ахтамов америкалик рақибига "дарс" берди

ММА бўйича "LFA 194" турнирида Мирафзал Ахтамов америкалик рақибига "дарс" берди
АҚШ нинг Нью-Йорк шаҳрида ММА бўйича "LFA 194" турнири ўз ниҳоясига етди. Ушбу турнирнинг марказий жангида ҳамюртимиз Мирафзал Ахтамов АҚШ вакили Скотти Стокманга қарши октагонга кўтарилди.

Ушбу баҳсда юртдошимиз жангнинг 1-раундидаёқ "сабмишин" орқали ғалабага эришди. Шу тариқа Мирафзал Ахтамовнинг рекорди 8-0-1 кўриниш олди.
ММА бўйича "LFA 194" турнирида Мирафзал Ахтамов америкалик рақибига "дарс" берди
Мазкур ғалабадан сўнг Мирафзал Ахтамов UFC президенти Дана Уайтга мурожаат қилиб, промоушенга қўшилишга тайёрлигини айтди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар