“Металлург” – “Андижон” (0:0) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков саволларга жавоб қайтарди.
- 6 очколик характерли ўйин бўлди. Рақиб жамоага очко жуда зарурлигини тушуниш қийин эмасди. Лекин иккала жамоа ҳам ғалабага лойиқ ўйин кўрсатмади. Кўплаб вазиятлардан фойдана олмадик. Иккала жамоа ҳам эхтиёткорлик билан тўп суришди. Бизнинг режамиз бошқача эди. Рақиб жамоа тажовузкорроқ ҳаракатланди. Биз ўйиннинг катта қисмини ҳимояда ўтказишга мажбур бўлдик. Қайта ҳужумга ўтиш қийин бўлди. Жиддий қаршиликка дуч келдик. Афсуски, яна бир бор чемпионатда ғалаба қозона олмадик.
- Ўзбекистон Кубогидаги ғалабадан кейин футболчиларни бу ўйинга тайёрлаш қийин бўлмадими?
- Ҳа, бу ўйинга тайёрлаш қайсидир маънода қийин бўлди. Йигитлар чемпионатда ҳам, Кубокдагидек ғалабалар зарурлигини тушиниб туришибди. Бизнинг мақсадимиз фақат ғалаба эди. Мухлисларимиз ҳам бизни фаол қўллаб туришди. Бизга ҳужумкорлик етишмади. Вазиятлардан гол ура олмадик. Қайсидир маънода ўйиндан қониқдим, кўрсатган ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман.
- Жамоанингизни турнир жадвалида пастки ўринларда бораётгани сизни ташвишлантиряптими?
- Албатта, хавотирга соляпти. Анчадан бери ғалаба қозона олмаяпмиз. Кўп сонли мухлисларимиз биздан ғалаба кутишмоқда. Қандайдир руҳий ўрага тушиб қолгандекмиз. Кубокдаги зафаримиз зўр кўриниш бермоқда. Ҳужумда муаммоларимиз бор, вазиятлардан фойданаланишда оқсамоқдамиз. Айниқса, қўшиб берилган дақиқалардаги стандарт вазиятда Бубанья яхши ҳаракатланганди. Вазиятларни яратаётганимиз хурсанд қиляпти, лекин ҳамон ғалаба йўқ.
- Қолган ўйинларда неча очко жамғаришни ўйлаяпсиз?
- Йигитлар билан гаплашиб олдик, ҳар бир ўйин биз учун финалдек. Шу тарзда руҳлантирмоқдамиз. Ҳар ўйиндан максимум очко олмоқчимиз. Қанча очко етарли эканлигини санаб, ҳисоблаганимиз йўқ.
- Ўзбекистон Кубогидаги ғалабадан кейин футболчиларга ваъда қилинган пуллар тўландими?
- Ҳа, албатта, бош ҳомиймиз ва вилоят ҳокимлиги томонидан ваъда қилинган рағбатлантиришни олдик. Бунинг учун уларга катта миннатдорчилигимизни билдирамиз. Бундай эътибордан хурсандмиз. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Шавкат Мирзиёев Сенат олдида турган муҳим вазифаларни айтди
Учта савол орқали хотира йўқолиши билан боғлиқ хасталикни аниқлаш мумкин