18:28 / 20.10.2024
35

Суперлига. “Нефтчи” ва “Навбаҳор” ўртасидаги баҳсда жанговар дуранг қайд этилди

Суперлига. “Нефтчи” ва “Навбаҳор” ўртасидаги баҳсда жанговар дуранг қайд этилди
Фото: “Навбаҳор”
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган баҳслар 20 октябрь якшанба куни бўлиб ўтди.

“Нефтчи” ўзида “Навбаҳор”ни қабул қилди. Учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ Анваржон Ғофуров ҳисобни очди. Бўлим фарғоналикларнинг кичик ҳисобдаги устунлиги билан якунланди.

Иккинчи бўлимда эса жамоалар яна бир неча хавфли вазиятларни яратди. 80-дақиқада эса Тома Табатадзе пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди. 90-дақиқада эса Санжар Қодирқулов “Бефтчи”нинг иккинчи голига муаллифлик қилди.

90+6-дақиқада Азим Аҳмедов мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди ва учрашув 2:2 ҳисоби билан якунланишига ҳисса қўшди.

Шу тариқа водий дербиси дуранг билан якунланди.

Суперлига
21-тур

20 октябрь, якшанба

“Нефтчи” — “Навбаҳор” 2:2
Голлар
: Анваржон Ғофуров, 3 (1:0), Тома Табатадзе, 80 пен (1:1), Санжар Қодирқулов, 90 (2:1), Азим Аҳмедов, 90+6 (2:2).

“Нефтчи”: 1. Ботирали Эргашев, 2. Зоир Жўрабоев, 4. Боян Сигер, 11. Жавоҳир Қаҳрамонов (17. Санжар Қодирқулов, 86), 19. Мирзоҳид Ғофуров (55. Манучеҳр Сафаров, 86), 20. Анваржон Ғофуров, 24. Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 30. Қувондиқ Рўзиев (23. Диёржон Туропов, 81), 70. Аббосжон Ғуломов, 77. Билолхон Тошмирзаев (22. Азизбек Амонов, 71), 99. Нсунгуси Эффионг.

“Навбаҳор”: 35. Санжар Қувватов, 7. Азимжон Аҳмедов, 10. Жамшид Искандеров, 12. Саидазамат Мирсаидов (21. Гиорги Никабадзе, 79), 14. Жамшид Болтабоев, 22. Тома Табатадзе, 23. Йован Жокич, 24. Достонбек Абдулҳаев (9. Одилжон Ҳамробеков, 68), 34. Фарруҳ Сайфиев, 55. Комилжон Тожидинов (20. Музаффархон Мўминов, 68), 77. Аброрбек Исмоилов.

Огоҳлантиришлар: Жавоҳир Қаҳрамонов (43), Тома Табатадзе (52), Аббос Ғуломов (79).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. “Нефтчи” ва “Навбаҳор” ўртасидаги баҳсда жанговар дуранг қайд этилди