22:01 / 20.10.2024
7

Саудия Арабистони терма жамоаси бош мураббийи Манчини истеъфога чиқарилмоқда

Саудия Арабистони терма жамоаси бош мураббийи Манчини истеъфога чиқарилмоқда
Роберто Манчини Саудия Арабистони терма жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилади. Саудия Арабистони футбол федерацияси яқин вақтларда италиялик мутахассиснинг истеъфосини эълон қилади.

Манчинининг ишдан олинишини Саудия Арабистони қироли тасдиқлаши керак, жараён бугунги кун сўнггига қадар рўй бериши кутилмоқда.

Манчини истеъфосининг сабаби Саудия Арабистони терма жамоасининг қониқарсиз натижалари, шунингдек бош мураббийнинг жамоа билан муносабатларига путур етгани билан изоҳланмоқда.

Федерация Манчинининг ўрнига "Ал Ҳилол" клубининг собиқ бош мураббийи Рамон Диас ва 2019-2023 йиллар Саудия Арабистони терма жамоасини бошқарган франциялик мутахассис Эрве Ренар номзодини кўриб чиқмоқда.

Манчини Саудия Арабистони термасига ўтган йилнинг август ойида Италия терма жамоасидан кетган ҳолда келганди. Жамоа унинг қўл остида ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги 4 та ўйинида атиги 1 та ғалабага эришди. Терма жамоа 5 очко билан ўз гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Саудия Арабистони терма жамоаси бош мураббийи Манчини истеъфога чиқарилмоқда