Италиялик мураббий Роберто Манчини Саудия Арабистони терма жамоасидан четлатилса 25-30 миллион евро олади, деб хабар бермоқда Calcio e Finаnza.
Мутахассис билан келишув 2026 йилнинг ёзига қадар тузилган, бироқ саудияликлар ҳозироқ у билан хайрлашмоқчи. Томонлар ҳамкорликни тўхтатиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Саудия Арабистони футбол федерацияси яқин вақтларда италиялик мутахассиснинг истеъфосини эълон қилади. Манчинининг ишдан олинишини Саудия Арабистони қироли тасдиқлаши керак.
Манчини бир мавсум Россиянинг «Зенит» клубини бошқарган. У билан бирга клуб 2017-18 йилги мавсум якунида Россия чемпионати турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллади.
2023 йилда Манчини Италия терма жамоси билан 2024 йилгача амал қиладиган шартномасини бекор қилди. Унинг бошчилигида Италия терма жамоаси Евро-2020да ғалаба қозонди ва мағлубиятсиз кетма-кет 37 ўйин ўтказиб, жаҳон рекордини ўрнатди.
Саудия Арабистони терма жамоаси ҳозирда ЖЧ-2026 саралаш гуруҳида 5 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа Япония ва Австралиядан орада қолмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо расмийлари Байт-Лахияга зарба оқибатида 90 га яқин киши ҳалок бўлганини маълум қилди
Виктор Орбан: Зеленскийнинг “ғалаба режаси” – бу аслида мағлубият режаси
Ҳамаснинг янги раҳбари маълум қилинди
Путин: “Россия Украина билан можаро тезроқ ва тинч йўл билан тугатилишидан манфаатдор”
Путин Украинада ядровий қурол пайдо бўлишига йўл қўймасликка ваъда берди
Асирга олинган украиналик аскар кутилмаган илтимос билан мурожаат қилди
Германиядаги футбол мусобақасида ғалати натижа қайд этилди (видео)
Интеллектни ривожлантириш учун китобларни қандай мутолаа қилиш керак?