23:23 / 20.10.2024
2

Сергей Лушчан: "Ҳисобда олдинга чиқиб олиш, биз учун "трагедия"га айланмоқда"

Сергей Лушчан: "Ҳисобда олдинга чиқиб олиш, биз учун "трагедия"га айланмоқда"
Суперлига 21-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Навбаҳор" (2:2) учрашувидан сўнг "Лочинлар" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида иштирок этди ва бугунги ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Биз рақибдан кутган ўйин бўлди. Рақиб бугун ўзининг кучли жиҳатларини намойиш эта олди. Хулосалар икки хил. Биз бир ярим тайм давомида тайёрлаган барча режамизни амалга ошира олдик. Шу вақт ичида жуда яхши ўйнадик. Стандарт вазиятлар биз учун пенальтидек бўлиб қолди. Менинг фикримча, бизнинг жамоамизда 4-5 нафар футболчи иккинчи қаватда жуда яхши ўйнай олишади, аммо ўйинда стандартдан гол ўтказиб юборяпмиз. Гол уришимиз билан ўйинимиз ёмонлашиб бормоқда.

Биз биринчи бўлиб гол урмаслигимиз керак экан, бу биз учун "трагедия"га айланмоқда. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин эса яна ўйинга қайтмоқдамиз. Бу руҳиятга боғлиқ. Ушбу муаммони ҳал этишга кўп маротаба ҳаракат қилдик, аммо бефойда. Гол уришимиз билан ҳимояга ётиб оляпмиз. Натижадан қониқдим, сабаби икки жамоа ҳам бугун муносиб ўйин намойиш этди. Тенг курашли ўйин бўлди бугун", - деди Сергей Лушчан.

- Жамоангиз ўтказиб юборган тезкор гол ўйинга қанчалик таъсир ўтказди?

- Албатта. Биз биринчи дақиқадаёқ гол ўтказиб юборишимиз керак экан(ҳазил тариқасида). Муҳими, биринчи бўлиб гол урмаслик. Машғулотларда ушбу жиҳат устида ишлашимиз керак. Гол уришимиз ва ҳисобда олдинга чиқиб олишимиз билан дарҳол ҳимояланмоқдамиз. Ушбу муаммонинг ечимини топа олмаяпман. Менинг мураббийлик иқтидорим ушбу масалани ҳал этишга етмаяпти.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сергей Лушчан: "Ҳисобда олдинга чиқиб олиш, биз учун "трагедия"га айланмоқда"