Бугун ОЧЛ 2 3-тур доирасидан ўрин олган “Ал Ҳуссейн” — “Насаф” учрашувидан олдин матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳамда Марко Станоевичлар иштирок этишди.
"Аввало барчага ассалому алайкум. Биз Иорданияга кетма-кет иккинчи йил келмоқдамиз. Биз бундан хурсандмиз. Бу ерда футбол ажойиб. Эртага бизни жиддий рақиб, қийин ўйин кутиб турибди. Кўп йиллардан бери халқаро турнирда иштирок этиб келмоқдамиз. Бу мусобақада кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Шунинг учун эртанги беллашув биз учун оғир бўлади. Чунки мезбонлар “Ал Ҳуссейн” ўз ўйинига характерига эга жамоа” деди — Рўзиқул Бердиев.
“Биз учинчи йил кетма-кет Иордания жамоаси билан беллашмоқдамиз. Бизни эртага оғир ўйин кутиб турганини биламиз. Аммо шунга қарамай биз ижобий натижага эришиш учун қўлимиздан келганини қиламиз” — деди Марко Станоевич.
- “Насаф” жамоасида Иордания клубларига қарши етарлича тажриба бор. Бу жамоага эртанги ўйинга ёрдам берадими? Матбуот анжуманида ҳам жуда босиқ ва жиддий ҳолда иштирок этмоқдасиз.
- Чунки бизни эртага жиддий баҳс кутмоқда. Иордания жамоалари билан кетма-кет учинчи йил рўбарў келмоқдамиз. “Ал Фаисалий”, “Ал Веҳдат” жамоаларини яхши биламиз. Ҳар қайси жамоа билан ўйнаганимизда уларни ўрганамиз. Биз учун бу тажриба. Бу мамлакат жамоалари билан ўйинларда ижобий натижаларни қўлга киритганмиз. Лекин бу осон бўлмаган. Орттирилган тажрибамиз биз учун муҳим.
- “Ал Ҳуссейн” жамоаси ҳақида қандай маълумотга эгасиз? Жамоанинг қайси футболчилари сизнинг диққатингизни тортди?
- Рақибни ўрганишга ҳаракат қилдик. “Ал Ҳуссеин” иштирокидаги учта ўйинни кўриб чиқдик. Булар ОЧЛ 2 доирасида иккита ўйинни ва “Ал Фаисалий”га қарши ўйинни ўрганиб чиқдик. Рақибда жамоавий ўйин яхши шаклланган. Таркибда индивидуал кучли ва биз таниган футболчилар бор. Булар “Ал Фаисалий”дан “Ал Ҳуссеинга” ўтган футболчи ва ОФК кубоги финалида бизга гол урган Маҳмуд Ал-Марди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Андрей Сибига: УҚК қанчалик узоқроқ зарба берса, уруш шунчалик тезроқ тугайди
200 мингдан ортиқ фуқаро иқтисодий ривожланган мамлакатларга ишга юборилиши мумкин
Танзила Норбоева Сенат раиси лавозимига қайта сайланди