Россиялик боксчи Идрис Абдурашидов эронлик Багер Фаражини бошига тепиб, нокаутга учратди. Енгил вазн тоифасидаги жанг Таиланддаги клублардан бирида бокс қоидаларига кўра бўлиб ўтди.
Абдурашидов учун бу жанг унинг боксдаги дебюти эди. Баҳс россиялик жангчи учун қийин кечди. Тўртинчи раундда эса 21 ёшли Идрис рақибига оёқ билан зарба берди, шундан сўнг Фаражи рингга йиқилиб тушди. Эронлик спортчи учрашувнинг ғолиби деб топилди.
Абурашидов шу заҳоти мусобақалардан дисквалификация қилинган ва бинони тарк этиши сўралган.
Қоидаларни қўпол бузгани учун Абдурашидов бокс ва MMA мусобақаларидан умрбод дисквалификация қилиниши мумкин. Илгари Идрис аралаш яккакураш қоидалари бўйича мусобақаларда қатнашган. У жанглардаги тўртта ғалабани нокаут билан қўлга киритган ва бирорта ҳам мағлубиятга учрамаган.
Фото: Instagram
Бу воқеа ижтимоий тармоқларда тарқалгач, Абдурашидов Фаражи билан тушган суратни жойлаштирди: “Қўл ташладик, орамизда ҳаммаси жойида”. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Уйни харажатларсиз иситишнинг 10 та оддий усули
Ўзбекистон ҳукумати парламент олдидаги ваколатларини топширди
Олимлар Қуёшнинг ноёб суратларини тасвирга олди