11:45 / 24.10.2024
92

Рўзиқул Бердиев кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?

Рўзиқул Бердиев кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?
ОЧЛ 2 3-тур «Ал Ҳуссеин» 2:1 «Насаф» учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди ва бўлиб ўтган ўйин ҳамда келгуси режалари ҳақида қуйидагича фикр билдирди.

- «Ал Ҳуссеин» жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман. Бугун улар ғалабага ҳақли эдилар. Биз бугун ҳужумларда оқсадик. Яратилган имкониятлардан фойдалана олмадик. Рақибнинг амалга оширган ўзгаришлари ва ҳужум чизиғидаги футболчиларнинг майдонга чиқиши уларга қўл келди.

- Бугун «Шабаб Ал Аҳли» жамоаси ҳам ғалаба қозонди. Олдинда яна учта тур бор. Кейинги турлар учун сизнинг режаларингиз қандай?

- Учта тур ортда қолди. Бизни олдинда яна учта беллашув кутмоқда. Қолган учрашувларда ғалаба учун майдонга тушамиз. Бизни бошқа мақсадимиз бор. Суперлига беллашувларида керакли натижани қўлга киритиш. Ундан сўнг уйимизда бўладиган ОЧЛ 2 доирасида иккита ўйинда ғалаба қилишимиз керак бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?