
Озарбайжон эркаклар терма жамоасининг бош мураббийлиги ҳамюртимиз Равшан Хўжаевга ишониб топширилди.
У ўтган йилдан то шу кунгача Озарбайжон бокс федерациясида техник директор лавозимида ишлаб келаётган эди.
Маълумот учун, 44 ёшли мутахассис Шаҳрам Ғиёсовнинг мураббийи ҳисобланади. Халқаро тоифадаги спорт устаси мураббийлик фаолиятини 1998 йилда бошлаган эди. Хўжаев Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлиги лавозимида кубалик мутахассис Педро Рокени ўрнини эгаллади. Рокенинг Озарбайжон бокс федерацияси билан шартномаси якунига етган эди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар