
"Реал Мадрид" жамоаси устози Карло Анчелотти "Барса"га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- "Натижа ўйиннинг қай тарзда ўтганини билдирмайди. Менга биринчи бўлим ёқди. Улар гол уришганда биз кучимизни йўқотдик.
Режамиз "Боруссия Дортмунд"га қарши ўйиннинг 2-тайм динамикасига амал қилиш эди ва биз буни 60 дақиқа давомида бажара олдик.
Мбаппе 3-4 та гол уриши мумкин эди, бизга кўпроқ аниқлик етишмади. Биз хафа бўлдик. Бу қийин пайт. Бироқ, таслим бўлмаймиз, мавсум узоқ давом этади.
Охирги маротаба "Барселона"га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлганимизда биз Ла Лига ва Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган эдик.
Флик билан ҳеч қандай муаммо йўқ. Бироқ, унинг ёрдамчиларидан бири ўзини жентелменлар каби тутмади", - дея ўз фикрини билдирди "Реал Мадрид" бош мураббийи. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар