Фото: “Нефтчи”
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган баҳс 28 октябрь, душанба куни бўлиб ўтди.
“Нефтчи” сафарда “ОКМК” меҳмони бўлди. Ўйиннинг 14-дақиқасида фарғоналиклар футболчиси Анвар Ғофуров ҳисобни очди. Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунланди.
Иккинчи бўлимда ҳам меҳмонларнинг устунлиги давом этди. 81-дақиқага келиб, Нсунгуси Эффионг “Нефтчи”нинг иккинчи голини урди. Ўйин охирида эса Дилшодбек Аҳмадалиев ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди.
Шу тариқа “Нефтчи” 2:1 ҳисобидаги ғалабани расмийлаштирди.
Фарғона жамоаси ушбу ғалабадан сўнг очколарини 33 тага етказди ва мусобақа жадвалида 5-ўринда бормоқда. “ОКМК” эса 39 очко билан 2-ўринни банд этган.
Суперлига
22-тур
28 октябрь, душанба
“ОКМК” — “Нефтчи” 1:2
Голлар: Анваржон Ғофуров, 14 (0:1), Нсунгуси Эффионг, 81 (0:2), Дилшодбек Аҳмадалиев, 90+2 (1:2).
“ОКМК”: 35. Жавоҳир Илёсов, 4. Миржамол Қосимов ( 30. Аброр Саримсоқов,46), 5. Гиорги Папава (3. Сардор Раҳмонов,46), 9. Рубен Санчес Перес, 10. Хуршид Ғиёсов, 11. Клейдзи Даси, 13. Элдорбек Бегимов (7. Дилшодбек Аҳмадалиев, 76), 15. Ойбек Рустамов, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 22. Шоҳруҳ Гадоев, 28. Арихиро Сентоку (19. Михаэл Клепач,70).
“Нефтчи”: 1. Ботирали Эргашев, 2. Зоир Жўрабоев, 4. Боян Сигер, 20. Анваржон Ғофуров, 22. Азизбек Амонов ( 70. Аббосжон Ғуломов, 74) 23. Диёржон Туропов, 24. Ғулом Ҳайдар Гулямов, 30. Қувондиқ Рўзиев (11. Жавоҳир Қаҳрамонов,74) 55. Манучеҳр Сафаров, 77. Билолхон Тошмирзаев, 99. Нсунгусси Эффионг.
Огоҳлантириш: Азизбек Амонов (29). “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди