20:33 / 28.10.2024
4

Суперлига. "Насаф" дарвозабони 101-дақиқада урган гол эвазига "Динамо"ни мағлуб этди

Суперлига. "Насаф" дарвозабони 101-дақиқада урган гол эвазига "Динамо"ни мағлуб этди
Суперлига 22-туридан ўрин олган "Динамо" - "Насаф" баҳси бўлиб ўтди. Учрашув қаршиликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Беллашувнинг 55-дақиқасида Хислат Ҳалилов ҳисобни очган бўлса, 88-дақиқада Мурод Раҳматов ҳисобни тенглаштирди. Баҳснинг сўнгида Абдувоҳид Неътмов ғалаба голини киритди.

Шу тариқа, самарқандликлкар ўз уйида очкосиз қолди, "аждарлар" эса Қаршига 3 очко билан қайтадиган бўлди.

Суперлига, 22-тур
"Динамо" — "Насаф" 1:2
Гол
: 1:0 — 55, Хислат Халилов (Маркос Кайк), 1:1 — 89, Мурод Раҳматов (Бобир Абдихолиқов), 1:2 — 90+11, Абдувоҳид Неъматов (пенальти).

"Динамо": 13.Равшанбек Ягудин, 3.Улуғбек Абдуллаев (8.Хислат Халилов, 46), 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Франсис Нарх, 10.Жоэль Кожо, 17.Салим Мустафоев, 18.Дилшод Раҳматуллаев (11.Маркос Кайк, 46), 21.Анваржон Хожимирзаев, 44.Душан Мийич, 70.Майкон Дуглас (23.Азизбек Аҳмедов, 68), 77.Воҳиджон Оқбўтаев.
Захира: 1.Фарҳод Раҳматов, 4.Муҳаммадали Турсунов, 14.Баҳодир Насимов, 22.Санжар Шоаҳмедов, 30.Абубакир Мўйдинов, 37.Фирдавс Абдураҳмонов.

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Дилшод Комилов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 8.Зафармурод Абдираҳматов (44.Шаҳзод Акрамов, 70), 9.Жавоҳир Сидиқов (6.Мурод Раҳматов, 54), 14.Шароф Муҳитдинов (10.Бобир Абдихолиқов, 54), 19.Стефан Чолович, 22.Игорь Голбан (28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 70), 32.Зоран Марушич, 77.Ойбек Бозоров.
Захира: 1. Умиджон Эргашев, 21.Дониёр Нарзуллаев, 23.Куач Юэл, 24.Сардорбек Баҳромов, 88.Марко Станоевич.

Огоҳлантириш: Ғолиб Ғайбуллаев (17), Воҳиджон Оқбўтаев (29), Дилшод Комилов (80).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Насаф" дарвозабони 101-дақиқада урган гол эвазига "Динамо"ни мағлуб этди