Ўзбекистон Суперлигаси 22-тур доирасидаги ОКМК — "Нефтчи" (2:1) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди ва жамоасининг бугунги ғалабаси ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Бугун яхши ўйин бўлди. Интенсив ва динамик футбол гувоҳи бўлдик. Бир жамоа ҳужум қилган бўлса, иккинчи жамоа яхши ҳимояланди. Ижобий натижа қайд этганимиздан хурсандман. Ғалабасиз серияга барҳам бера олдик. Бугунги уч очко футболчиларга янада кўпроқ иштиёқ тақдим этади. Мусобақа жадвалидаги ўринлар учун кураш янада қизийди", - дея таъкидлаб айтиб ўтди Виталий Григорьевич.
- Бугун учрашувда асосий таркибда ўзгаришлар бўлди. Ушбу ўзгаришлардан кўнглингиз тўлдими?
- Тўлиқ кўнглим тўлди дея олмайман, сабаби ҳар доим вазиятни яхшилашга имконият бўлади. Имкон қадар максимал тарзда хатоларга йўл қўймаслигимиз керак. Чизиқлар ўртасидаги тушунмовчиликлар бўлмаслиги керак. Жамоа ўйини худди Швейцария соатлари каби аниқ бўлиши керак. Биз шунга интиламиз. Ҳозир эса хатолар бор, лекин бугунги натижадан хурсандман.
- Бугунги ғалаба жамоамиз тарихидаги 500-ғалаба бўлди. Ушбу тарихий ғалабани кимгадир бағишлайсизми?
- Биринчи навбатда бу ғалабани мухлисларимизга бағишлаймиз. "Нефтчи"нинг натижалари мухлисларни хурсанд қилмаяпти, афсуски. Мавсум аввалида, улар биздан яхшироқ натижалар кутишганди. Жамоа аъзолари эса ушбу ғалабани оила аъзоларига бағишлашса керак. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”