Кейинги пайтда Абдуқодир Ҳусанов Европа футболи трансфер хабарларининг асосий қаҳрамонларидан бирига айланиб бормоқда. “Ланс”да порлай бошлаган 20 ёшли легионеримизга Франциядан ташқари, Англия, Италия ва Германиянинг машҳур клубларидан қизиқиш бўлмоқда.
Англия футболини ёритиб келаётган footballinsider247.com портали ўзининг Inside Track подкастида Англиянинг энг бадавлат клубларидан ҳисобланган “Ньюкасл”нинг Абдуқодир Ҳусановни трансфер қилиш имкониятларини муҳокама қилди.
Подкаст меҳмони бўлган Англия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Пол Робинсон “Ньюкасл”нинг ўзбек футболчисига жиддий қизиқаётгани, бу трансфернинг аҳамияти, уни амалга ошириш имкониятларини таҳлил қилиб берди.
Экспертларнинг таъкидлашича, “Ньюкасл” бош мураббийи Эдди Хау асосий марказий ҳимоячилар Свен Ботман ҳамда Жамаал Ласеллес жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиққани боис, қишки трансферлар давридаёқ ҳимоя чизиғини янги ўйинчилар билан кучайтириш истагини билдирган.
“Қарғалар” нишонига тушган футболчилардан бири Франция чемпионатининг энг яхши марказий ҳимоячиларидан бирига айланиб қолган Абдуқодир Ҳусанов ҳисобланади.
Футбол эксперти Пол Робинсоннинг бу трансфер ҳақида фикр-мулоҳазаларини ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этамиз.
- Бу трансфер жуда мураккаб. Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистон миллий терма жамоасида 16 та учрашувда иштирок этган яхши савияли ўйинчи.
Марказий ҳимоячи позициясига 20 ёшли катта салоҳият эгасини олиб келиш имконияти бор. Бироқ унинг тажрибасига эътибор қаратсак, юқори даражада ҳали кам ўйнаганини инобатга олишимизга тўғри келади.
“Ньюкасл” ҳимоя чизиғини безовта қилаётган масала ҳимоячиларда темпнинг етишмаслигидир. Бу борада Ҳусанов жуда зўр вариант ва улар салоҳиятли ўйинчини олган бўлади.
Бошқа томондан ҳали юқори савияда ўйнаш бўйича етарли тажриба тўплаб улгурмаган жуда ёш ўйинчини трансфер қилиш ва уни дарров энг мураккаб мусобақа – Англия Премьер-лигасига ташлаш бу жуда катта таваккал эканини унутмаслик лозим.
Келажакда ҳам Ҳусанов катта клублар нишонида бўлади. Лекин “Ньюкасл” ҳозирги муаммоларига тезкор ечим қидираётган бўлса, тажрибаси кам ўйинчини олиш кутилган натижани беришига ишончим комил эмас.
Абдуқодир жуда сифатли ўйинчи, кўп клублар унга қизиқиш билдиряпти, лекин уларнинг аксарияти ҳам ёш ўйинчига дарров бошланғич таркибда жой бермаса керак, - деди Пол Робинсон.
Дарҳақиқат, Football Insider интернет портали Пол Робинсоннинг фикрларидан келиб чиқиб, Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинлари статистикасини келтирди.
Махсус маълумотномада 20 ёшли ҳимоячи клублар миқёсида профессионал даражада 60 дан зиёд учрашувда иштирок этган, ана шу баҳсларнинг 37 таси Беларусь чемпионатига тўғри келганини, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 16 маротаба майдонга тушганини маълум қилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Ким Чен Ин Ғарбни Украинадан Россияга қарши фойдаланганликда айблади