Суперлиганинг 23-турида "Насаф" сафарда "Локомотив"ни мағлуб этди ва чемпионликни муддатдан аввал ҳал қилди. "Аждарлар" мураббийи Рўзиқул Бердиев баҳсдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Бугунги ғалаба билан барча "Насаф" мухлисларини табриклайман. Тарихий воқеа сабабчиси бўлганимиздан мамнунман. Мазкур баҳс рақибларимиз учун муҳим эди. Сабаби, уларга очко жуда зарур эди. "Локомотив" баҳс давомида кучли қаршилик кўрсатишини билган эдик. Шунга қарамай, биринчи бўлимда жуда кўп ва хавфли вазиятлар ярата олдик. Рақиб бир киши кам бўлиб қолгани эса вазифамизни анча енгиллаштирди. Тўп назорати ва позицион ҳаракатларга эътибор қаратдик.
Акмал баъзида ҳужумга қўшилиб туради. Бугунгиси эса ўз самарасини берди. Нафақат бугун, балки, биринчи даврадаги ўйинларда ҳам бу бизнинг фойдамизга ишлаган эди. Унинг голи биз учун жуда муҳим эди ва ғалабага катта ҳисса қўшди, - дея ўз фикрларини билдирди Рўзиқул Бердиев. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”