"Насаф" клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин Спорт телеканалига интервью берди.
"Бу жуда ҳам ажойиб. Барчага раҳмат айтмоқчиман. "Насаф"нинг барча мухлисларини чемпионлик билан табриклайман. Ўйлайманки биз бунга муносиб эдик. Мухлисларимизга катта раҳмат, ҳомийларимизга катта раҳмат.
Ўзбекистон чемпионати савияси анча ўсган. Йил бошида олдимизга чемпионлик вазифаси қўйилди ва шунга ҳаракат қилдик. Чемпионлик учун жиддий ёндошдик. Раҳбарият томондан ҳам, ҳомийлар томонидан ҳам. Натижа учун ва мақсадимизга эришиш учун кўпроқ ҳаракат қилдик.
Иккинчи даврада "Пахтакор", "Навбаҳор" ва ОКМКни мағлуб этганимиз чемпионлик йўлидаги энг муҳим қадамлар бўлди.
Тўғри Ўзбекистонда чемпион бўлдик, аммо ҳали мавсум биз учун "тугамади". Йигитларга тушунтирамиз, сабаби биз ОЧЛ2 мусобақасида гуруҳдан кейинги босқичга чиқишга ҳаракат қиламиз.
Чемпион бўлганидан кейин бу таркибни "олтин таркиб" деб бемалол айта оламиз", - деди Рўзиқул Бердиев Спорт телеканалига берган интервьюсида. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”