Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев январь ойида Арман Сарукянга қарши жанг қилиши мумкин.
Бу ҳақида журналист Манук Акопян хабар қилмоқда. “Менга Махачев ва Сарукяннинг реванш жанги ҳақида хабар беришди. Жанг 18 январь куни бўлиб ўтадиган UFC 311 турнири доирасида бўлиб ўтади”, — деб ёзади Акопян.
Ислом ва Арман ўртасидаги дастлабки жанг 2019 йилда бўлиб ўтган ва унда Махачев ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонган эди.
Доғистонлик жангчи сўнгги бор июнь ойида UFC 302 турнирида Дастин Порьега қарши октагонга кўтарилганди. Ислом 5-раундда Порьени бўғиш услубида мағлуб этган эди.
Сарукян эса апрель ойида Чарльз Оливейра устидан очколари ҳисобига ғалаба қозонган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”