Ёзги трансферлар вақтида “Барселона” Испания терма жамоасида порлаган Нико Уильямсни қўлга киритишга уриниб кўрди.
Каталонияликлар 22 ёшли ҳужумчини 60-70 миллион евро атрофидаг маблағ эвазига олмоқчи бўлганди. Бироқ бу трансфер ўхшамади.
Энди “Атлетик” ўйинчисининг бозори яна қайнайдиган бўляпти. Келаси ёз бильбаоликлар Уильямс трансферидан мўмай пул ишлаб олиши мумкин.
TodoFichajes нашрининг маълум қилишича, “Арсенал”, “Челси” ҳамда “Пари Сен-Жерман” сингари бақувват клублар Нико учун 150 миллион евро тўлашга тайёр.
Мутахассислар бу вазиятда кўп нарса Нико Уильямснинг қандай қарорга келиши ва қайси жамоани танлаши муҳим аҳамият касб этишини таъкидламоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”