55
Миржалол Қосимов: "Натижадан қониққаним йўқ, барчасини биринчи бўлимда ҳал қилиш керак эди"
Суперлига 23-тур доирасидаги "Металлург" — ОКМК (1:1) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди ва ўйин ҳақида қуйидагича фикр билдирди.
— Биз учун чемпионат якунига яқинлашган сари ўйинлар оғир тус олмоқда. Бугунги баҳсда натижадан ҳам, ўйиндан ҳам қониқмадим. "Нефтчи"га қарши ўтказган баҳсимизнинг 2-таймидаги ўйиннинг ярмини ҳам кўрмадим. Ҳаммасини биринчи таймда ҳал қилиш керак эди. Қолаверса, Арихиро ҳам бир метрдан бўш қолган дарвозани ишғол этиши керак эди. Гол урмасанг барча ҳаракатларинг нолга тенг. Биздан пастдаги жамоалар ҳам анча яқинлашиб қолди. Бу эса асабийликни оширади, шу сабаб натижадан қониққаним йўқ. Бугун дербига хос ўйин кўрдик.
— Иккинчи ўрин учун имконият қандай деб ҳисоблайсиз?
— Айтганимдек, ўзимизни оғир вазиятга тушириб қўймоқдамиз. "Сўғдиёна"га қарши Жиззахда ҳам ёмон ўйин кўрсатмадик, фақатгина сўнгги дақиқаларда стандартдан тўп ўтказиб юбордик. "Нефтчи"га қарши ва бугунги ўйинда ҳам яхши ўйин кўрсатдик, асосийси вазиятлардан фойдаланиш керак. Нима бўлган тақдирда ҳам охиригача курашамиз. Авваламбор, комбинатимизнинг 75 йиллик байрамига ғалаба туҳфа этмоқчи эдик, аммо доим ҳам истаган нарсамиз рўй беравермайди. Уларни байрам билан табриклаймиз. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”