65
Рўзиқул Бердиев: "Мағлубиятимизга бир неча сабаблар бор. Плей-оффга чиқиш имкониятларимиз кескин камайиб кетди"
ОЧЛ 2 турнири тўртинчи туридан ўрин олган "Насаф" – "Ал Ҳусайн" учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.
"Кўп гапирмоқчи эмасман. Мағлубиятимизга бир неча сабаблар бор. Биринчи ўтказиб юборган голимиз барча режаларимизни бузиб юборди. Бундай ўйинларда ҳужумда самаралироқ ўйин кўрсатишимиз керак. Нечадир ўйиндан буён ҳужумдаги ўйинчиларимиз яхши ўйнай олишмаяпти. Асосий сабаб, биринчи голдаги хатомиз ва ҳужумдаги суст ўйинимиз", - деди Рўзиқул Саъдуллаевич.
- Меҳмон жамоа бош мураббийи "Насаф" жамоаси марказни бой бериб қўйганидан фойдаланиб кетдик деб айтди. Бугун жамоангиз майдон марказида намойиш этган ўйинига баҳо бериб ўтсангиз? Ушбу фикрларда қанчалик ҳақиқат?
- Ғалаба қозонгандан сўнг ҳамма нарса дейиш мумкин. Менинг фикримча, улар бугун ўртада устунликка эриша олишмади. Рақибимиз балки 5-3-2 тактик услубида ўйнагани сабабли шундай деяётгандир. Танаффусга қадар қанотлардан уюштирилган ҳужумларимиз хавфлироқ кўриниш олди. Ўз устунликларимиздан тўғри фойдалана олганимизда, натижа бугун бошқача бўлиши мумкин эди.
- "Насаф"нинг чемпионлиги йигитларга руҳий томонлама қандай таъсир қилди?
- Соврин ютилганидан сўнг йигитларга қандай мотивация бериш қийин эканлигини яхши биламиз. Буни оддий инсон ҳам ҳис қила олади. Футболчиларни руҳий ва жисмоний томонлама имкон қадар яхшироқ тайёрлашга ҳаракат қилдик, лекин бу ўз самарасини бермади.
- Энди гуруҳдан чиқиш имкониятлари ҳақида гапириб ўтсангиз?
- Бугунги тўқнашувдан кейин, имкониятларимиз кескин камайиб кетди. Энди ўзимизни имкон қадар муносиброқ кўрсатишимиз керак. Кейинги босқичга чиқиш, энди ўзимизга боғлиқ эмас. Плей-оффга чиқиш анча қийин бўлди.
- Ўтказиб юборилган иккита голда ҳам Голбаннинг айби бор эди. Игорнинг захирага олинишига голлардаги хатолар сабаб бўлдими?
- Ҳимоячи бундай хатоларга йўл қўймаслик керак. Биз бугун жамоа бўлиб ютқаздик. Айнан кимдирнинг хатосини таъкидлаш ўтиш, нотўғри деб ўйлайман. Футболчиларнинг ўзига ҳам алоҳида дакки бердим.
- "Шабаб Ал Аҳли" сафида 17та легионер бор экан. Улар моддий ва ўйин жиҳатидан кучли жамоа эканлигини айтиб ўтгандингиз. "Насаф" БАА жамоасини мағлуб эта олган эди. Сизнингча бугунги рақиб Дубай жамоасидан кучлироқ эдими?
- Йўқ. Бизнинг гуруҳимиздаги энг кучли жамоа "Шабаб Ал Аҳли". Якунда ҳам Дубай жамоаси буни исботлай олади. Иордания жамоасини ҳам кучсиз дейиш нотўғри. Сафарда мағлуб бўлганимиз, "Ал Ҳуссейн"га қўшимча ишонч берган бўлиши мумкин. Ўйин суратига қарайдиган бўлсак, бугун дуранг натижаси қайд этилиши керак эди. Бироқ рақиб ғалабани илиб кетди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...