Бразилияда бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги FIDE жаҳон чемпионатининг 16 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги баҳсларида Афруза Ҳамдамова муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритди. Бу ҳақда ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев хабар берди.
Маълум қилинишича, Афруза 10 та партияда 9,5 очко тўплади (9 та ғалаба, 1 дуранг) ва энди охирги турда қандай натижа кўрсатишидан қатъи назар, бирорта рақиби унга ета олмайди.
Афруза ўтган йилги FIDE жаҳон чемпионатида 14 ёшгача бўлган қизлар орасида ҳам муддатидан олдин ғолибликни қўлга киритганди ва жаҳон чемпионига айланган Ўзбекистондаги илк аёл шахматчи бўлганди.
Маълумот учун, Афруза Ҳамдамова бугунги кунда Самарқанд шаҳридаги 42-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синфида таҳсил олмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"
Биткоин қиймати 99 минг доллардан ошди
Илон Маск: Европа ўлмоқда!